Иссиқлик таъминоти тарифлари ошмайди
Кеча эълон қилинган ҳукумат қарори лойиҳасида иссиқлик таъминоти хизматларининг аҳоли учун белгиланадиган нархлари жорий куз-қиш мавсумида оширилмаслиги белгиланган.
Маълумот учун, 2023 йилда Тошкент шаҳрида Иссиқлик таъминоти хизмати учун пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида юзага келадиган зарарларни қоплашга бюджетдан 1,6 трлн.сўмдан кўпроқ маблағ ажратилган. Ўтган даврда четдан бозор нархларида ёқилғи импорти кескин ошгани, электр ва газ учун кутилаётган тариф ўзгаришлари ҳисобига субсидиялаш миқдори сезиларли, ҳатто каррасига кўпайиши мумкин (балки республика бюджетидан шаҳар бюджетига трансфертлар кўринишида). Яъни энергетика тармоғини аҳоли истеъмолига оид қисмини субсидиялаш давом эттирилади, фақат бу субсидиялаш занжирларида тақсимот ўзгаради холос.
- https://t.me/the_bakiroo/6994@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/6045@the_bakiroo