33K251Telegramda ochish
3 250 сўм. Газзаправкаларда табиий газнинг энг баланд чакана нархи белгиланмоқда Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи келгуси олти ойда куб метр учун 3 250 сўмдан ошиб кетмаслиги бўйича қатъий чоралар кўрилиши режалаштирилмоқда. Бу 2023 йил 1 октябрдан 2024 йил 1 апрелгача газзаправкаларда газнинг нархлари ҳукуматнинг қатъий назоратида қолади дегани Эслатиб ўтамиз, юридик шахслар учун бир куб газнинг нархи 660 сўмдан 1500 сўмгача оширилмоқда (+840 сўм). Ўзбекистонда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари газни Худудгазтаъминот АЖ ва Ўзтрансгаз АЖ/Uzgastrade АЖдан сотиб оладилар. Ўзтрансгаз/Uzgastrade АЖдан тўғридан тўғри газ сотиб оладиган имтиезли газзаправкалар рўйхати ва номлари ошкор этилмайди. Ҳудудгазтаъминот АЖ орқали газ сотиб олинганида (қимматроқ) ва Ўзтрансгаз/Uzgastrade билан ишлаш имкони бўлганида (арзонроқ) нархлар шаклланиши ҳам турлича кечади. Ҳозирда газзаправкаларда газнинг бир кубаси ўртача 2800 сўмдан сотилмоқда (ҳудудлар ўртасида нархлар турлича фарқланади).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin