Кечаги анжуманда 2019 йилда 100 дан ортиқ конлар ҳукуматнинг ёпиқ қарори билан «Ўзбекнефтгаз»дан Jizzakh Petroleum/ Sanoat Energetika Guruhi /Saneg бошқарувига ўтказилгани ва уларнинг кейинги тақдири масаласи ҳам кўтарилган. Шукрки, 40 йил ўтмади. Энергоқинғир ишларнинг энергоқийиғи 7 йил ўтиб бўлсаям, қайта кўтарилмоқда. 2019 йил декабрдаги ёпиқ қарор билан Saneg'га совға қилинган (102та нефть
Uztransgaz AJ
Давлат корхоналари ва монополистларЎтган ҳафтада ғаройиб сиздирги хабарлар тарқатилди. Ёзилишича, Ўзбекистон ҳукумати иш ҳақи қарздорлиги, бюджет ва банклар олдидаги мажбуриятларни қоплаш учун Enter Engineering, Eriell ва Saneg активларини сотади. Буям ҳаммасимас. Қарзларни ёпиш учун ўзбек халқига тегишли «Газли» газ омбори оператори — Gazli Gas Storage қўшма корхонасидаги улуш ҳам сотилиши мумкин. Маълумот учун, 6 млрд.кубгача га
Ўзбекнефтегазнинг қарз ва кредитлари 2024 йил якунларига кўра 42,8 трлн.сўмга етган (+1,5 трлн.сўм). Қарзларнинг катта қисми 13,5 трлн.сўми жорий, яъни қисқа муддатли (ўтган йили 8,7 трлн.сўм эди). Яъни монополист жорий йилда шунча қарз танини ёпиши керак ёки янги қарз олиб, қайта молиялаштириши лозим (нима учун отнинг калласидек фоизларда 850 млн.долларлик евробонд жойлаштирилгани тушунарлидир).
Очиқ маълумотларга кўра, 2025 йил 27 январь куни тузилган битимга кўра, "Anor Bank" AЖ Тошкент шаҳри Истиқлол кўчаси 21 уйда жойлашган бино-иншоотларни 254,6 млрд.сўмга харид қилган. Мазкур бинода Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ўтиради, бино Ўзбекнефтегаз АЖнинг шўъбаси "NEFT GAZ BINO INSHOAT" МЧЖ балансида бўлган. 2019 йилда Ўзбекнефтегаз бир муддат Қарши шаҳрига сургун қилингач, шаҳар қоқ марк
2024 йил якунлари бўйича қачонлардир Ўзбекистоннинг энг даромадли компанияси бўлган ва ишончли бошқарувга берилгани тан олинмаётган, эҳтимолки, 500 млн.долларлик "Шимолдан газ импорти учун модернизация" лойиҳаси бўйича янги қарзларни жалб қилиш учун ўтган йили 10 трлн.сўмлик қарз схемалари қайта расмийлаштирилган Ўзтрансгаз Давлат улуши мавжуд Топ 10 йирик солиқ тўловчилар сафидан узил-кесил туши
2024 йил учун Ўзбекнефтегаз молиявий ҳисоботлари аудитдан ўтказиш KPMG'га ўтган. Қайд этилишича, 2024 йил июль-октябрь ойларида Ўзбекнефтегаз ўзбек банклари билан 2,5 трлн.сўмлик кредит битимлари тузган. Шунингдек, монополист ФРРУдан 100 млн.долларлик кредит маблағлари олган. Кредитларнинг нархи ва қайси лойиҳа ва мақсадларга йўналтирилгани очиқланмаган. ФРРУдан олинган 100 млн.долларнинг Афғонис
Анъанага кўра, энергетика соҳаси ва корхоналари менежменти қишки мавсумга кириш олдиган соҳанинг тайёргарлиги масаласида камера олдида ҳисоб берган. Асосий месседж, аввалги йиллардагидан фарқли равишда умумий гаплар билан чекланиб, аниқ тафсилот ва рақамларсиз бўлган ҳамда "Электр энергияси ва газ таъминоти аввалги йилларга нисбатан яхшироқ бўлади" қабилида янграган. Ҳисоб берганлар орасида вазир
Яширин қарор билан ишончли бошқарувга бериб юборилган Ўзтрансгаз АЖ Газетаўз нашрида антиқа бир материал жойлаштирган. Унга кўра, Ўзтрансгаз АЖ Хўжаобод газ омборининг сиғимини 900 млн.кубдан 1 млрд. 50 млн. кубгача оширади. Лойиҳанинг пулдаги қиймати, молиялаштириш манбалари ва амалга оширилиши муддати ҳақида ҳеч бир ахборот берилмаган. Бу хабар нима учун эътиборни тортди? Чунки 4 йил аввал Ўзтр
2023 йил якунлари бўйича Ўзбекнефтегазнинг алоҳида ва консолидациялашган молиявий ҳисоботлари тубга инаётган монополистнинг аҳволи янада оғирлашганини кўрсатади. Ликвидлик кескин камайган. Пул маблағлари қолдиғи 2 487 млрд.сўмдан 960 млрд.сўмгача қисқарган. Дебитор қарзлар ортган. Дебиторлар жами 3 905 млрд.сўмдан 5 265 млрд.сўмгача етган. Дебиторлар ортганига қарамай, йўқотишлар учун захиралар к
Қимматлаштирилган лойиҳалар орқали ўзлаштиришга ва харажатларни шиширишга асосланган энергетика биринчи навбатда таълим ва тиббиётга сарфланиши керак бўлган ижтимоий харажатларни ямламай ютиб юборади. Бошқача айтганда, мактабларда ўқувчи ўрни етишмаслиги учун ҳам феълан шонли энергетиклардан сўров бўлиши керак. Агар нормал давлатлардаги каби сайловчилар олдидаги масъул нормал парламентимиз бўлган
Вазир Мирзамаҳмудовнинг тарифлар оширилиши эълон қилинганидан кейин роса бир ой ўтиб, халққа кўриниш бергани олқишли, албатта. Лекин ҳурматли вазир бутун интервью давомида бирон янги гап айтмаган, журналистнинг ишораларига қарамай, каррасига қимматлаштирилган зараркунанда лойиҳалар ва олигархларнинг пудратлари ҳисобига шиширилган таннархдан тортиб, онгли равишда шимолга энергетик қарамлик яратила
Ишончли бошқарувга бериб юборилган бўлиши мумкин бўлган Ўзтрансгазнинг тўлаган солиқлари ростанам кескин камайган. Кечаги маълумотларга нисбатан, Фискал таҳлиллар портали қўшимча аниқлик киритган. Таҳрирланган маълумотларга асосланилса, Ўзтрансгаз март ойида 127,3 млрд.сўм, апрелда эса 19.2 млрд.сўм, яъни 6,6 баробарига кам солиқ тўлаган. Бошқача айтганда, 2016 йилгача энг рентабелли тузилмаларда
"Жўрабек Мирзамаҳмудов компаниянинг ("Ўзтрансгаз") ишончли бошқарувга ўтказилишини инкор қила оласизми, деган саволга: «Мен буни эшитмадим», — деб қўшимча қилди. «Ўзтрансгаз» матбуот хизмати изоҳ беришдан вақтинча бош тортди". Биз эса ён дафтарчага ёзиб, эслатиш учун эслаб қоламиз. Ўзимиздан қўшиб айтамизки, энергетикадаги ғирт иқтисодий мазмунга эга қарорлар ё ўтган ўғирликларнинг ёки келажакдаг
Очиқ маълумотларга таянилса, 29 март куни газ қазиб олиш бўйича монополист Ўзбекнефтегаз газ транзити ва транспорти бўйича монополист Ўзтрансгазнинг 46,8% улушини 292,8 млрд.сўмга сотиб олган. Битим биржадан ташқари амалга оширилган кўринади, акциялар номинал қийматда, 1000 сўмдан сотилган. Битимдан, 2 кун ўтиб, 1 апрель куни Ўзбекнефтегаз Ўзтрансгазнинг акцияларини баҳолатиш бўйича “Uz-Kor Gas C
Онда-сонда шунақа кўпинча ёпиқ қабул қилинадиган қарорлар, балки қарорнинг ягона эгаси ва бенефициари бўлмагани учун ҳам очиқлик юзини кўриб қолади. Бу яхши гумон. Масалан, 1,6 млрд.долларлик Тебинбулоқ темир руда конини ишлаб чиқиш ва металлургия мажмуасини қуриш лойиҳаси Швейцария ва Кипр илдизли Gas Project Development Central Asia AG», «Belvor Нoldings Limited» компаниялари томонидан амалга о
Сизнинг бугунги постингизда қўйилган саволларга ўтган йилиёқ, бу бўйича илк марта тармоқларда савол кўтарилганидаёқ жавоб берилган. Ўзтрансгаз АЖ ва Webmedia Information МЧЖ ўртасида гўёки Davletov.uz ва bakiroo каналларида пиар материаллар жойлаштириш билан боғлиқ сиз бошқатдан кўтараётган масалада яна қайтариш мумкин: Ўзтрансгаз АЖ билан боғлиқ биронта пиар ё реклама ҳуқуқидаги материал bakiroo
Газзаправкаларда табиий газнинг энг баланд чакана нархи белгиланмоқда Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи келгуси олти ойда куб метр учун 3 250 сўмдан ошиб кетмаслиги бўйича қатъий чоралар кўрилиши режалаштирилмоқда. Бу 2023 йил 1 октябрдан 2024 йил 1 апрелгача газзаправкаларда газнинг нархлари ҳукуматнинг қатъий назоратида қолади деган
2016 йилгача Ўзбекистоннинг НГМК ва АГМКдан кейинги фойда келтирадиган энг рентабелли компанияларидан бири бўлган. Компания охирги марта айнан 2016 йилда йилни 1,6 трлн.сўмлик соф фойда билан якунлаган. 2017 йилдан кейинги ҳар бир молия йилига триллионлаб зарар билан якунланган (13 трлн.сўмдан зиёд) ва 2021 йилга келиб компания капиталини тўлиқ еб бўлган. 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига компанияни
Газ транзити бўйича ягона оператор ҳисобланган Ўзтрансгаз АЖ ўзаро фарқли, боғланмаган ва тушунарсиз молиявий ҳисоботларни очиқлашда давом этмоқда. 2023 йил 1- чорак якунлари бўйича 2 май куни эълон қилинган молиявий ҳисоботда компания 1,9 трлн.сўм соф фойда қайд этган. Лекин фойда қайд этилганига қарамай, Фойдадан солиқлар тўланмаган. Молиявий натижалар бўйича таннарх ўтган йилнинг тегишли даври
2022 йил якунлари бўйича энергетика соҳасидаги давлат компаниялари ҳали молиявий ҳисоботларини очиқлашгани йўқ. Тўғри, 15 февралга қадар бироз вақт бор. 2022 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича: Ўзтрансгаз АЖ 2,5 трлн зарар, ЎзГазТрейд АЖ 1,2 трлн.сўм зарар, Ўзбекнефтегаз АЖ 1,6 трлн.сўм фойда, "Иссиқлик электр станциялари" АЖ 1,2 трлн.сўм фойда, Ангрен ИЭС АЖ 111 млрд.сўм зарар ва Янги Ангрен ИЭС 169