19K141Telegramda ochish
Ўзтрансгаз 2,5 трлн.сўм зарар кўрганми ё 1,9 трлн.сўм фойда кўрганми? Газ транзити бўйича ягона оператор ҳисобланган Ўзтрансгаз АЖ ўзаро фарқли, боғланмаган ва тушунарсиз молиявий ҳисоботларни очиқлашда давом этмоқда. 2023 йил 1- чорак якунлари бўйича 2 май куни эълон қилинган молиявий ҳисоботда компания 1,9 трлн.сўм соф фойда қайд этган. Лекин фойда қайд этилганига қарамай, Фойдадан солиқлар тўланмаган. Молиявий натижалар бўйича таннарх ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 4 баробарга камайган. Компания сайтида ҳам шу маълумотлар жойлаштирилган. Орадан икки кун ўтиб, 4 май куни 2023 йил 1- чорак якунлари бўйича бошқа, кескин фарқланувчи ҳисобот очиқ маълумотлар порталига қўйилган. Бу ҳисоботга кўра компания биринчи чоракни 2,5 трлн.сўм зарар билан якунлаган. Эътиборлиси, на 2 майда, на 4 майда очиқланган ҳисобот 2022 йилнинг биринчи чораги ҳисоботи билан уйғунлашган ва умуман боғланмаган. Ўтган йилнинг тегишли даври ҳисоботи охири маълумотлари бу йилнинг тегишли даври боши маълумотлари ҳисобланиши керак, Бухгалтерия ва молиявий ҳисоботлардаги катта тафовутлар ҳисоб сифати ва шаффофлигига жиддий саволлар уйғоатади. Майли, газнику ҳисоби йўқ, ҳеч бўлмаса, бухгалтериянинг ҳисоби бўлиши керак-да. Дарвоқе, UzGasTrade АЖ ташкил этилгандан кейин Ўзтрансгаз АЖнинг фаолият чегаралари қаерда бошланиб, қаерда тугаши ҳалиям номаълумлигича қолмоқда. Ўзтрансгаз АЖ газ сотиб олиш ва газ сотишни тўхтатганми? Ўзтрансгаз АЖ газ сотиб олиш ва сотишни тўхтатган бўлса, бунчалар зарар қаердан?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin