IPOTEKA-BANK 391,3 млрд.сўмлик қўшимча акциялар чиқаради ва акцияларни ёпиқ тарзда ҳар бир акцияни 1,1 сўмлик қийматда, жами 430,4 млрд.сўмга кредитори - Халқаро молия корпорацияси (ХМК) фойдасига жойлаштиради. Бошқача айтганда, банкнинг ХМК олдидаги қарз мажбуриятлари акцияларга конвертация қилинади. КорпИнфо портали мазкур битимнинг қонунчиликка қанчалик мувофиқлиги масаласини кўтармоқда. Албат
openinfo.uz
Маълумот манбалариЕвропанинг энг йирик ва интизомли лоукостерларидан ҳисобланган Pegasus Чехиянинг Smartwings ва унинг шўъбаси Czech Airlines'ни 154 млн.еврога сотиб олмоқда (қарзларини тўлаш шарти билан бирга). Солиштириш жоиз бўлса, бу худди бизнинг ҳавошка ва унинг атласнусха ўхшамаган лоукостер шўъбасининг сотилиши каби. 47та самолети билан 80та йўналишга учадиган Smartwings хариди Pegasus учун Чехиядан ташқар
Ўзбекистон почтаси Wildberries'га "совға қилинган" бўлиши мумкин. Қизиғи, "хусусийлаштириш"дан олдин Тошкент шаҳри ҳокимлигига тегишли бўлган 50та бино-иншоот Ўзбекистон почтаси балансига ўтказиб берилган. Ҳа, азизлар. Буям тарих, азизлар. "Ўзбекча хусусийлаштириш"нинг навбатдаги шармандали саҳифаси.
Июль ойида жами 10 065 дона Cobalt ишлаб чиқарилган холос, бу ўтган йилнинг июлидан 1 745та кам. Халқона Cobalt ишлаб чиқариш йил-йил қирқимида энди тўртинчи ой кетма-кет қисқармоқда. Июлда яна бир халқона мошин Damas ишлаб чиқариш ҳам қисқарган. Ой давомида 5 595та нонтопар Damas конвейердан чиққан холос (-4 336). Монополист UzautoMotors таътилга чиққанми, деган тахмин ҳам тўғри эмас, чунки қимм
Давлат бонкалари хусусийлаштириш янги муддатларини эълон қилган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги худди шу банклар капиталига пул киритишда давом этмоқда. Яъни вазирлик бир қўли билан банкларни сотишни режа қилаётган бўлса, иккинчи қўли билан худди шу банклар акцияларини сотиб олмоқда. Майли, акцияларни бозор нархида сотиб олса, қимматига сотиб олмоқда (бюджет маблағлари ҳисобидан бошқа идоралар қим
Давлат раҳбарининг фармони билан давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинганидан буён камида иккита давлат корхонаси рўйхатга олинган (биринчиси, иккинчиси). Ҳар икки ҳолатда ҳам билвосита давлат иштирокидаги корхоналарни (биринчи ҳолатда чевара корхона, иккинчи ҳолатда невара корхона) ташкил этиш тўғрисидаги қарор фармондан аввал қабул қилинган. Лекин улар фармон кучг
2025 йил 10 апрель куни "O'zbekgidroenergo" АЖ билан 3,3 трлн.сўмлик электр энергияси сотиб олиш тўғрисида битим тузган Ўзэнергосотиш 17 апрель куни "Issiqlik elektr stansiyalari" АЖ билан 6,8 трлн.сўмлик электр энергия сотиб олиш тўғрисида битим тузган. Аввалги битимда бўлганидек, бу битимда ҳам қанча муддат давомида ва қанча ҳажмда электр энергияси сотиб олаётганини ёки тўлов шакли ва усули очи
Электр энергиясини ягона харид қилувчиси бўлган Ўзэнергосотиш АЖ 2025 йил 10 апрель куни "O'zbekgidroenergo" АЖ 3,3 трлн.сўмлик электр энергияси сотиб олиш тўғрисида битим тузган. Эълон қилинган муҳим фактдан ягона бассейн электр энергиясини қанчадан, қанча муддат давомида ва қанча ҳажмда сотиб олаётганини ёки тўлов шакли ва усулини англай олмайсиз, яъни муҳим фактнинг ўзи чала. Ўтган йилги баёно
28 февраль ҳолатига эълон қилинган маълумотларга кўра, "PAYNET" АЖ ихтиёрига "Milliy banklararo protsessing markazi" АЖнинг (Humo) 104 927 904 дона ёки 67,5% акцияси ўтган. Бошқача айтганда, Paynet Humo устидан де-юре назоратни қўлга киритган. "Хусусийлаштирилиши"дан олдин, Humo кетма-кет икки квартал давлатга дивиденд тўламагани, 200 млрд.сўмдан ортиқ тақсимланмаган фойдаси энди Paynet ихтиёрига
Очиқ маълумотларга кўра, 2025 йил 27 январь куни тузилган битимга кўра, "Anor Bank" AЖ Тошкент шаҳри Истиқлол кўчаси 21 уйда жойлашган бино-иншоотларни 254,6 млрд.сўмга харид қилган. Мазкур бинода Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ўтиради, бино Ўзбекнефтегаз АЖнинг шўъбаси "NEFT GAZ BINO INSHOAT" МЧЖ балансида бўлган. 2019 йилда Ўзбекнефтегаз бир муддат Қарши шаҳрига сургун қилингач, шаҳар қоқ марк
21 феврал куни "Миллий банклараро процессинг маркази" АЖ (HUMO тўлов тизими) акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказмоқчи. Йиғилишда қатор масалалар кўрилади, хусусан компания бошқаруви ва кенгашининг янги таркиби тасдиқланиши мумкин. Мазкур йиғилишни қайси акциядор ўтказиши қизиқ. Давактивми ёки Paynet? Компания аффилланган шахслар рўйхатида 20%дан кўп акция эгаси сифатида Дава
Humo'ни сотиб олиш тўғрисидаги битим 2024 йил 25 декабрда тузилган. Мазкур йирик битимни тузиш ҳақидаги Paynet АЖ акциядорларининг қарори 2024 йил 1 ноябрда қабул қилинган. КорпИнфо канали бунга эътибор қаратган. Яъни Humo'нинг "хусусийлаштирилиши" бу ҳақда Давактив баёнот берган 13 январь кунидан анча аввал юз берган. Paynet АЖ ҳам юз берган битим бўйича муҳим фактни кечиктириб эълон қилган. Бал
КорпИнфо Алоқабанкнинг 500 млрд.сўмлик қўшимча акциялар чиқарилуви имтиёзли даврдан кейин беш нафар жисмоний шахслар орасида биржадан ташқари бозорда, тўғридан-тўғри жойлаштирилиши мумкинлигига эътибор қаратган. Номлари келтирилган инвесторлар аввалроқ тижорат банкларининг акциядорлари ўлароқ кўзга ташланмаган. Акциялар бозор нархидан уч баробар қиммат нархда жойлаштирилаётгани режалаштирилаётга
Бозорнинг сотилиши билан боғлиқ 16 ноябрда анонсланган бўлажак битимнинг тафсилотларига бироз ойдинлик киритилган. Қизиқ тарафи шундаки, бу ҳақдаги бозор акциядорларнинг умумий йиғилиши 50 кун аввал, 30 сентябрда ўтказилган. Қарорнинг мазмуни ҳақидаги муҳим факт эса мана бугун эълон қилинмоқда. Бозорнинг қарийб 4% акцияларига эга акциядорлар бу ҳақда хабардор қилинганми, йўқми, яна бир алоҳида ма
Бунақаси фақат Ўзбекистонда юз беради. Демак, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўз назоратидаги қолган улушни можор қардошларга сотмаган. "Ipoteka-bank”даги давлат улушини тамсил этувчи Вазирлик ўзининг блокловчи улушини осонгина ва яна ўз ихтиёри билан топшириб қўя қолган. Ўтган йили, битим амалга ошгани эълон қилинган вақтда OTP Bank "Ipoteka-bank”нинг фақат 73,71%ини қўлга киритган (Иқтисодиёт ва
топилади Бюджетдаги оғир вазият туфайли охирги 4 йилда биринчи марта бюджет ходимлари ойлиги, пенсия ва нафақалар жорий йилнинг биринчи ярмида индексация қилинмади, яъни оширилмади (инфляция потираб ўсаётганига қарамай), сентябргача оширилмасаям керак. Бир қар
Триллионлаб зарарга киритилган Ўзтрансгаз ўрнига 2 йил аввал яратилган, ягона оператор деб эълон қилинган ёпиқ қозон UzGasTrade АЖ шу пайтгача кимдан қанчадан газ сотиб олаяпти, газ сотиб олиш ва молиялаштириш шартлари қанақа, бирон марта маълумот эълон қилмаган. "Энергетика ислоҳоти" деб биркаланган махсус операциядан кейин ҳам UzGasTrade на шимолдаги агрессорлардан, на уларнинг энергетикамизга
Давактивнинг ўзига хос репутацияси ва айниқса, энг жозибали давлат активларини яширин "хусусийлаштириш" бўйича кенгайиб бораётган тажрибаси ҳисобга олинса, бу жудаям хавотирли қадам. Эътиборлиси бу ҳақда бирон бир очиқ маълумот берилмаган. Президентнинг 83- сонли қарори аввалги ва кейинги таҳрирларида ҳам НКМКнинг 100% улуши акциядори ўлароқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги кўрсатилган. Эҳтимолки, Н
2024 йил 31 январь куни ўтказилган акциядорлар умумий йиғилишида "Тошкент қишлоқ хўжалик махсулотлари улгуржи бозори" АЖ акциядорлари бозорни ихтиёрий тугатиш ҳақидаги масалага 100% қарши овоз беришган. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Бозор кузатув кенгашининг 2024 йил 24 январдаги қарори билан номинал қиймати 53,9 млрд.сўмлик 36 397 681 дона акция чиқарилуви маъқулланган ва 28 февраль куни ушбу чиқарилув
2023 йил 1 ноябрь ҳолатига ФРРУ (тикланиш ва тараққиёт жамғармаси) назоратидаги юридик шахслар қаторида Ўзкимёсаноат АЖ пайдо бўлган (58,0% улуш). Бу ахборот жуда қизиқ ва ғалати туюлди, чунки турли гуруҳлар ва миноралар курашига айланган "маъмурий ислоҳотлар" натижасида Ўзкимёсаноат АЖнинг 100%лик улуши аввал Стратегик ислоҳотлар агентлигига, кейин эса Иқтисодиёт ва молия вазирлигига хатлаб бери