36K87Telegramda ochish
Ўзбекистонга киритилмаган Pegasus "чех ҳавошкаси"ни сотиб олмоқда Европанинг энг йирик ва интизомли лоукостерларидан ҳисобланган Pegasus Чехиянинг Smartwings ва унинг шўъбаси Czech Airlines'ни 154 млн.еврога сотиб олмоқда (қарзларини тўлаш шарти билан бирга). Солиштириш жоиз бўлса, бу худди бизнинг ҳавошка ва унинг атласнусха ўхшамаган лоукостер шўъбасининг сотилиши каби. 47та самолети билан 80та йўналишга учадиган Smartwings хариди Pegasus учун Чехиядан ташқари Польша, Словакия ва Венгрия бозоридаги ўрнини янада мустаҳкамлайди. Pegasus молиявий жиҳатдан ҳам охирги йилларда жуда тез ўсмоқда. Компания 9 ойда 320 млн.доллардан кўпроқ соф фойда олган. Солиштириш учун бизнинг ҳавошка шу даврда 5 баробардан камроқ, 60 млн.доллар атрофида соф фойда кўрсатган. Pegasus бошқа йирик глобал лоукостерлар киритилмагани сингари Ўзбекистон бозорига яқин йўлатилмаган (хусусан ёқилғи олигархияси лоббиси туфайли), лекин қўшни давлатлар Қозоғистон (6та шаҳрига, шу жумладан биқинимиздаги Чимкентга) ва Қирғизистонга (Бишкек ва биқинимиздаги Ўшга) учади. Шу сабабли танловли қўшниларда учиш айни йўналишларга Ўзбекистондан учишдан ўртача 2 карра арзон тушади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin