Prof. Sherzod kanalidan
Отабек аканинг юқоридаги постини каналда улашишимдан мақсад: Пегасус нега Ўзбекистонга киритилмаслигига мен ҳам ҳануз тушунмайман. Балки иқтисодий сабаби бордир, балки Ҳавошкага рақобатчига эшикларни очиб беришни хоҳлашмас. Менга булар бари қоронғу.
Менга аёни шуки, Пегасус ёки бошқа рақобатбардош авиакомпаниялар Ўзбекистонга кирса, биринчи навбатда халққа, йўловчиларга яхши бўларди. Ҳавошка миллий авиакомпаниямиздир, балки уни ҳамма ўзбекистонликлар қўллаб-қувватлашимиз керакдир. Аммо охирги бир неча йилда, айниқса шимолдаги совуқ қўшнимиз қардош халқига тажовуз қилганидан бери, миллий авиакомпаниямиз чипталари ниҳоятда қимматлади.
Ўзингиз солиштириб кўринг: 2011-2015 йиллар оралиғида, Кембрижда докторантура давримда, бориш-келиш билетини 400 фунт стерлингга олса бўларди. Ҳозирги кунга келиб худди шу чипта камида икки баравар, балки унданда юқорироқ туради. Шу сабаб, охирги йилларда бошқа авиакомпаниялар билан учяпмиз; бу йили Полша ҳаво йўлларини синадик, аммо Озарбайжон ҳаво йўллари нархлари ҳам ёмон эмас экан.
Энди ўйлаб кўринг, Пегасус Ўзбекистон аэропортларига киритилса, мен ўша 10-15 йил олдин тўлаганим 400 фунтга бемалол Ватанга бориб қайтса бўларди. Балки орада бир-икки соат Истанбул музқаймоғини ялашга ҳам бир неча соат вақт ва бир-икки чақа пул қоларди.
Хуллас, хулоса ўзингиздан.
@profsherzod