27K78Telegramda ochish
Маҳаллий авиа қатновлар бозорига хорижий авиакомпаниялар киритилиши керак Сенатор Тўйчиевнинг "Афросиёбга чипта авиачипталардан қиммат эканлиги" борасидаги вазир Маҳкамовга йўллаган саволи шу кунларда айниқса ўринли ва долзарб. Аввало айтиш керакки, Афросиёбга билет қиммат бўлса ва бор бўлса майли эди, билет йўқ, жисмонан йўқ, агар сиз сенатор, депутат ёки вазир бўлмасангиз. Ҳамма гап шундаки, юқори тезликда ҳаракатланадиган поездлар чипталарига талаб ва нархни ҳар доим, қоида тариқасида, авиачипталар нархи тийиб туради. Маҳаллий қатновлар Ўзбекистондаги каби битта қўлга ва чўнтакка топшириб қўйилган бўлса-чи? Маҳаллий авиарейслар билан аҳвол Ўзбекистонда жуда ёмон ва таклиф ортда қолаётгани учун фақат ёмонлашиб бормоқда. Кўп бора таъкидланганидек, Ўзбекистонда маҳаллий ҳаво транспорти қолдиқ принципи устига қурилган. Мутлақо кўпчилик маҳаллий авиақатновлар ҳудудлардан амалга оширилувчи халқаро қатновларнинг мажбурий тўлдирувчиси ёки қатнов борлигини кўрсатадиган галочка холос. Масалан, 2 октябрга Урганчга умуман авиабилет топиб бўлмади. Ҳозирги Ўзбекистонда ишлайдиган ягона восита танишбайлик йўли билан билет олинди. Нархи 1 120 042 сўм ёки 80 евро. Солиштириш учун, 57 еврога Ryanair'дан Лондондан Эдинбургга боришга ва Эдинбургдан Лондонга қайтишга авиачипта оласиз. У энди лоукостерда демай туринг. Кеча Бухородан Тошкентга учиб келиш учун ўзбек лоукостери Silk avia'дан 1 279 687 сўмга авиачипта олдим. Ундаям танишбай воситасида. Silk avia'ни монополист Ҳавошка назоратига тоширганлар қайси ўлчов ёки манфаат билан бу ишни қилишган билмайман-у, лекин шу ишдан кейин Silk avia чиптаси Ҳавошканикидан қимматлагани қолди холос. Невара монополист бобосига қарши борармиди? Унданам юқорига қараб чоптиради. Шунинг учун, монополист Ҳавошка е унинг кредит/ижара самолетлари эрталабдан кечгача қантариб туриладиган лоукостер лақабли неварасига маҳаллий қатновлар қизиқ эмас, уларни мингта қарор чиқариб мажбурлаш ҳам бефойда. Ички қатновлар бозорига хорижий компанияларни киритиш керак, тамом. Ҳавошка ҳам, Silk avia ҳам талаб энг юқори бўлган шаҳарларга қанча керак бўлса. шунча авиақатнов ташкил эта олмайди. Бунга уларда хоҳиш ҳам, имконият ҳам йўқ. Фақат глобал лоукостерларнинг Ўзбекистон бозорига киришигина Урганч, Нукус, Бухоро ва Самарққандга кунига ўнлаб рейсларни пайдо бўлишига олиб келади. Дарвоқе, бусиз ички туризм ҳам, ташқи туризм ҳам ривож топмайди. Мавжуд реалликларда вазият тубдан ўзгартирилмаса, рақобатли бозор томон юрилмаса, истеъмолчиларга эркин танлов берилмаса, ҳаво ва темир йўл транспорти секторидаги вазият энергетика ва автосаноатдагидан бадтар бўлса бўладики, аъло бўлмайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin