19K59Telegramda ochish
Silk avia лоукостер эмас Рақобат қўмитаси авиаташувчиларнинг истеъмолчиларни алдаётгани билан боғлиқ ҳолатларни ўрганишни бошлаган эка, фокусни танлов ва рақобатсиз маҳаллий қатновлардаги тил бириктиришларга ҳам қаратиши кўпроқ самарали бўлган бўларди, ўйлайман. Биласизки, галочка учун лоукостер (борми, бор!) бўлган Silk avia авиакомпанияси ташкил этилган. Гўёки шу билан маҳаллий қатновларда истеъмолчиларда танлов ва бозорда рақобат бордек. Лекин бу ерда ҳеч қандай танлов ҳам, рақобат ҳам мавжуд эмас. Чунки биринчидан, Silk avia де юре ҳавошканинг боласига айланган (де факто биринчи кунданоқ шундай бўлган). Иккинчидан, Silk avia ва ҳавошканинг рейслари учун чипталар синхрон/ўзаро келишилган ҳолда ошириб борилади (антимонополиячиларимиз алгоритмини олса бўлар). Учинчидан, Silk avia ҳеч қанақа лоукостер эмас, лоукостерлик учун қанақадир имтиёз ва субсидиялар олинаётган бўлса, зудлик билан тўхтатилиши керак. Суратларда 2 ҳафтадан кейинга, 7-10 ноябрь учун Тошкент-Бухоро-Тошкент авиачипталари нархлари.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin