180 минг сўмлик авиабилет бу 9 минг долларлик Onix сингари
Бир ярим йилдан бери пиар қилинаётган ва аслида ўтган ёзда учишни бошлаши айтилган Silk Avia'нинг 180 минг сўмлик авиабилетлари ҳақида ўқиганда ваъда қилинган 9 минг долларлик Onix эсга тушмаслиги мумкин эмас.
Булар халқнинг хотираси калта, исталганча ваъдалар бериш мумкин, исталганча ваъдалар муддатини ўзгартириш мумкин, "пипл хавает", қаёққаям боришарди, деб ўйлашади.
Олдинга ўтиб айтиш мумкинки, Silk Avia безбет акаси Ҳавошкадан заррача фарқ қилмайдиган бўлади. Биринчидан, давлатники, иккинчидан, аввал бошданоқ субсидия эмишга мўлжалланган. Яъни бутун бизнес-модель бюджет, субсидия ўзлаштириш устига қурилади.
Энг яхши вазиятда Silk Avia рейслари осмонда учадиган Афросиёб бўлади. Яъни гўёки рейс бор, лекин билет бўлмайди. 180 минг сўмга билет ҳужжат бўйича бор, лекин уни администрация, кабмин, вазирлик ёки ўртамчилар иштирокисиз олиш имкони йўқ бўлади.