19K56Telegramda ochish
Silk Avia жазоланмайдими? Маҳаллий қатновлар монополист Ҳавошка ва унинг атласнусха шўъбаси учун ҳам, қолган-қутган "хусусий" дейилган компаниялар учун ҳам иккинчи даражали, етим ва ўгай сегментлигича қолмоқда. Silk Avia авиакомпанияси Ўзбекистоннинг бешта шаҳрига сентябрь ва октябрдаги рейсларини тўсатдан бекор қилган (энг кўп талаб ошадиган ойларда). Сабаб ўлароқ, унчалик ишонарли бўлмаган важ - техник хизмат ва таъмирлаш ишлари кўрсатилган. Яқиндагина олинган яп-янги самолетларнинг шунча муддат таъмирлашга чиқиши ғалати эмасми? Сиз, айтайлик, атласнусханинг отаси ҳавошка Истамбул ё Москвага қатновларини 2 ойга қисқартирганини эшитганмисиз? Мен эшитмаганман. Балки гап қиммат ёқилғидадур? Балки қиммат ёқилғи сабаб кўрилаётган зарарлар шунақа усулларни қўллашга ундаётгандур? Silk Avia нега молиявий натижаларини очмайди? Қани кўрайлик. Ҳа, рейслар қисқаргани ҳақидаги гаплардан бери 2 кун кутдим, Рақобат қўмитаси қанақадир реакция билдирармикан деб. Ахир гап ўнлаб рейслар бўйича минглаб истеъмолчилар ҳақи ҳақида кетмоқда. Silk Avia'нинг баёнотиям тармоқлардаги норозиликлардан кейин чиқди, унгача ҳатто нимадир ахборот беришниям лозим кўришгани йўқ. Сотиб олинган чипталар учун пулни қайтариб олиш жараёнику, туя эмаслигингни исботлаш каби мушкул ва мураккаб. “Хусусийлаштирилган” ва ҳозир борми-йўқми, биров билмайдиган Humo air билан ҳам 1,5 йил аввал шу каби рейсларни тўсатдан бекор қилиш туфайли минглаб ўзбекистонликлар сарсон қилинганди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin