Вазир Маҳкамов темир йўлларининг юкламаси ва тирбандлигини важ қилиб кўрсатганини, майли, қабул қилайлик. Лекин, айтайлик ҳавода, яъни Ўзбекистон осмонида қанақа тирбандлик бор? Масалан, ўзини ўзи лоукостер деб эълон қилган Silk avia самолетлари суткасига ўртача 3 соатгина ҳавода бўлади. Буни маҳаллий авиавокзалдан учганлар ўз кўзлари билан кўрган бўлишлари керак, атласнусха 5та самолет вилоятлар
Silk Avia
TashkilotlarДавлат раҳбари топшириғидан 8 ой ўтиб, ниҳоят, ўқитувчиларга йилига бир марта самолёт ва поездлар чипта нархларига чегирма бериш бўйича қарор лойиҳаси пайдо бўлган. Демак, бунинг учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Uzbekistan airways” АЖларига республика рейтингида ТОП–100 таликка кирган умумий ўрта таълим ташкило
Кечаги йиғилишда Навоий аэропортини “Uzbekistan Airports” АЖнинг марказлашган оператив бошқарув тизимидан ажратган ҳолда, унга маҳаллий ва хорижий авиакомпаниялар билан йўловчи ва юк ташиш, транзит ҳамда техник қўнишлар бўйича мустақил музокаралар олиб бориш ҳамда шартномалар тузиш ҳуқуқи берилиши эълон қилинди (ишончли бошқарувга топшириладими ё мавжуд маҳаллий бошқарув автономлашадими, айтилмаг
Биласизларми, нима учун миллий авиакомпания ва унинг қимматчи шўъбаси (бу конторани лоукостер дейишга тил бормайди), электр ва газ таъминотидаги энергомонополистлар-у, чайқовчи автомонополистлар истеъмолчи устидан исталган ишини қилишади? Чунки уларга жазо йўқ. Ҳеч қанақа жазо йўқ. Нари борса, истеъмолчига пулини қайтариб беради (туя эмаслигингизни исботласангиз). Жарима, пеня, товон, ҳеч қанақа
Маҳаллий қатновлар монополист Ҳавошка ва унинг атласнусха шўъбаси учун ҳам, қолган-қутган "хусусий" дейилган компаниялар учун ҳам иккинчи даражали, етим ва ўгай сегментлигича қолмоқда. Silk Avia авиакомпанияси Ўзбекистоннинг бешта шаҳрига сентябрь ва октябрдаги рейсларини тўсатдан бекор қилган (энг кўп талаб ошадиган ойларда). Сабаб ўлароқ, унчалик ишонарли бўлмаган важ - техник хизмат ва таъмирл
Охирги 3 ойда маҳаллий қатновлар учун чипталар нархи 1,74 карра ошиб, қиммат ёки ўзи йўқ чипталар муаммосини Давлат раҳбари танқид қилгач, монополист ота-бола — Ўзбекистон ҳаво йўллари ва унинг шўъбаси Silk avia нархлар арзонлашгани ҳақида баёнот бермоқда. Масалан, ҳавошкага ишонилса, Урганчга иқтисодий классда 512 минг сўмдан учиб кетиш мумкин эмиш. Лекин Урганчга 512 минг сўмлик тугул, 22 майга
Кеча тармоқларда Centrum авиакомпанияси Тошкентдан Урганчга 507 минг сўмдан бошланадиган авиақатновлар қўйгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Текшириб кўрдим, масалан, айни дамда 11 май санасига 598 618 сўмдан бошлаб чипта бор. Худди шу санага ҳавошканинг боласи, ҳужжати бўйича лоукостер бўлган, балки энг кўп субсидия оладиган Silk avia' чиптаси 1 274 753 сўмдан бошланади. Мен билмайман, Centrum То
Маҳаллий авиақатновлар сонини ошириш учун ички рейсларни субсидиялаш ечим бўла олмайди, қайтанга тескари натижалар беради. Биринчидан, авиаташувчиларга маҳаллий йўналишлардаги авиақатновлар учун чипта нархининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар 2022 йилдан буён ажратиб келинади. Масалан, 2025 йилда 2024 йилга нисбатан ҳатто субсидиялаш 2 карра оширилган ҳам. Бундан ташқари Қорақалпоғистон ва
Рақобат қўмитаси авиаташувчиларнинг истеъмолчиларни алдаётгани билан боғлиқ ҳолатларни ўрганишни бошлаган эка, фокусни танлов ва рақобатсиз маҳаллий қатновлардаги тил бириктиришларга ҳам қаратиши кўпроқ самарали бўлган бўларди, ўйлайман. Биласизки, галочка учун лоукостер (борми, бор!) бўлган Silk avia авиакомпанияси ташкил этилган. Гўёки шу билан маҳаллий қатновларда истеъмолчиларда танлов ва боз
Сенатор Тўйчиевнинг "Афросиёбга чипта авиачипталардан қиммат эканлиги" борасидаги вазир Маҳкамовга йўллаган саволи шу кунларда айниқса ўринли ва долзарб. Аввало айтиш керакки, Афросиёбга билет қиммат бўлса ва бор бўлса майли эди, билет йўқ, жисмонан йўқ, агар сиз сенатор, депутат ёки вазир бўлмасангиз. Ҳамма гап шундаки, юқори тезликда ҳаракатланадиган поездлар чипталарига талаб ва нархни ҳар дои
Курбанов “Silk Avia”нинг самолетлари бешсоатлаб аэропортга қантариб қўйилганидан, бу орада минглаб йўловчилар ва туристлар самолетга чипта тополмай, азоб чекаётганидан жиғибийрон бўлмоқда. Ростанам содда ёки ўзини соддаликка солаётган Курбанов буни Silk avia'да раҳбарият ўзгарганига боғламоқда. Гап шундаки, Silk avia тузилган вақтда, ҳозир ҳам мақсадлар маҳаллий қатновлар самарадорлигини ошириш б
Дам олиш кунлари Қўқонда аэропорт фойдаланишга топширилди. Қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 156 млрд.сўм сарфлангани қайд этилган (40 млрд.сўм терминал учун, 107 млрд.сўм учиш-қўниш йўлакчаси учун). Қўқон Аэропортига ҳозирча фақат Тошкентдан Silk Avia (Ҳавошканинг шўъбаси) рейси қўйилиши режалаштирилган. Воқелик жиҳатидан, албатта, Қўқон аэропортининг очилиши қувончли ҳодиса. Айниқса Наврўз кунлари
Муҳим саволлар берилиши керак! Кеча Тошкент халқаро аэропортида режалаштирилаётган қурилиш ва реконструкция ишлари бўйича Uzbekistan Airports эълон қилган хабарни деярли барча ОАВлар кўчириб тарқатишди. Эътибор берсангиз, очиқланган хабарда чиройли макетларнинг сурати ва умумий маълумотлардан бошқа биронта молиявий ахборот мавжуд эмас. Афсуски, ОАВ, блогосфера ва тармоқлар кўзни шамғалат қиладига
Мисли кўрилмаган шовқин-сурон ва пиар билан ташкил этилган “Silk Avia” МЧЖ Uzbekistan Airways таркибидаги “Uzbekistan Helicopters” МЧЖ устав капиталига ўтказилади. Бу матрешка схеманинг муаллифи ким ва тугал мақсади қандай эканини билмайман. Лекин энди “Silk Avia” МЧЖ тўғрисидаги ҳеч қандай молиявий ахборот ташқарига чиқмайди. Қандай йирик битимлар, қанчага тузилаяпти, қанча зарар йиғилаяпти - ў
2024 йил йил 1 январдан юқори тезликда ҳаракатланадиган ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечилиши ва уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтилиши эълон қилинди. Демак, гап Афросиёб, Шарқ ва Ўзбекистон поездлари кабилар ҳақида кетмоқда. Аввал ҳам ёзганимиздек, эркин бозор шароитида юқори тезликда
Бир ярим йилдан бери пиар қилинаётган ва аслида ўтган ёзда учишни бошлаши айтилган Silk Avia'нинг 180 минг сўмлик авиабилетлари ҳақида ўқиганда ваъда қилинган 9 минг долларлик Onix эсга тушмаслиги мумкин эмас. Булар халқнинг хотираси калта, исталганча ваъдалар бериш мумкин, исталганча ваъдалар муддатини ўзгартириш мумкин, "пипл хавает", қаёққаям боришарди, деб ўйлашади. Олдинга ўтиб айтиш мумкин
25.11.2021. Uzbekistan Airports компанияси Ўзбекистон транспорт вазирлиги ташаббуси билан Silk Avia ҳудудий шўъба авиакомпаниясини ташкил этади. Янги авиакомпания ўз парвозларини кейинги йилдан бошлаб амалга оширади. 24.12.2021. Новая авиакомпания Silk Avia начнет полеты уже ближайшим летом. 26.03.2022. Кузгача 70 ўринли учта самолёт олиб келиниб, парвозларни бошлаш режа қилинмоқда. 20.06.2022. Ҳ