Тошкент жамоат транспортида йўл кира ҳақини ошириш таклифи нафақат иқтисодий, балки жиддий ижтимоий юкни юзага келтиради. ХДП расмий баёнот билан чиқиб, тарифларни белгилашда ташувчиларнинг зарарини ёпишдан аввал аҳолининг реал даромадлари ва оилавий харажатларини ҳисобга олишни талаб қилмоқда. Шунингдек, партия пойтахтда жорий этилиши кутилаётган School Bus (мактаб автобуслари) тизими ота-оналар
Iste'molchilar huquqlarini himoya qilish
Ислоҳот йўналишлариРақобат қўмитаси "Centrum Air" ва бошқа авиакомпаниялар хизматларидан норозилиги бўйича 270 дан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, амалдаги қоидаларга парвозларни амалга ошираётган авиакомпания айби билан белгиланган жадвалдан кечиктириб учиши ва/ёки белгиланган манзилга кечиктириб элтиб қўйганлиги учун, йўловчига пуллик компенсация миқдорини белгилаш ва тўлаш тартибини назарда тутувчи ўзгартириш
Худди тадбиркорлар куни сингари. Ўтган ёмон замонда криминал ё ярим криминал субъект ўлароқ кўриладиган тадбиркорларнинг мақоми нега бунчалар ўзгарди? Энг аввал тадбиркорларга муносабат энг олий даражага чиққани ва уларга институционал эътибор қаратилгани учун. Мана шунинг учун Ўзбекистонда тадбиркорлар эшитиладиган, маслаҳатлашиладиган, ҳисоблашиладиган ҳақ ва ҳуқуқли ва ҳурматли қатламга айланд
Адлия вазирлиги таклиф этаётган лойиҳага кўра, мобил алоқа хизматларини тақдим этишда фақат телефон қўнғироқлари учун дақиқалар ва (ёки) СМС-хабарномалардан иборат мобил алоқа тариф режаларининг мавжуд бўлиши талаби киритилмоқда. Шунингдек, мобил алоқа операторлари томонидан тариф режаларини дастлаб абонент тўлови миқдорига боғлаб номлаш ва кейинчалик тўлов миқдорини ошириш истеъмолчиларни чалғит
Янги Наманган тумани Янги замин маҳалласида чиқиндилар бир неча ойдан бери олиб кетилмаётганидан чорасиз қолган аҳоли вакиллари уларни машинага юклаб, “Musaffo iqlim” МЧЖ қаршисига ташлаб кетган. Истеъмолчининг дардини эшитинг: “Чиқинди хизмати учун шартнома қилганмиз. Бир ойда тўрт марта чиқиндини олиб кетишлари керак. Лекин улар ҳар хил баҳоналар билан бир ойда икки марта келамиз дейишди. Унга
Рақобат қўмитаси сўрови натижасида маҳаллий йўналишларда ташувчининг айби билан поезд кечиккан ҳолларда йўловчиларга пуллик компенсация тўлаш тартиби белгиланмоқда. Агар, антимонополия органи сўровидаги “Ўзбекистон Республикаси темирйўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидалари”нинг янги таҳрири маъқулланса, поезд кечиккан ҳолларда маҳаллий йўналишлардаги оддий ва тезюрар поездла
2026 йил 1 июлдан бошлаб турар жой мулкдори кўп квартирали уйнинг банк ҳисобварағига мажбурий тўловларни (квартплата) ойнинг 15-санасига қадар амалга оширмаса, унинг электр энергияси учун тўловларини қабул қилиш қарздорлик тўлиқ қоплангунга қадар тўхтатиб қўйилади. Аввалроқ чиқинди билан боғлиқ тўловлар, шунингдек, мол-мулк ва ер солиғи бўйича тўловлар (ҳозирча Наманган вилоятида) электрга боғлан
Рақобат қўмитаси ва Марказий банк ўртасидаги ҳамкорлик Меморандуми инфляцияга таъсир қилувчи бозор механизмларини илмий асосланган тарзда таҳлил қилиш, асоссиз нарх ошиши ва монополь мавқе суиистеъмол қилинишига қарши курашиш, шунингдек, тармоқлар кесимида нарх шаклланиши жараёнларининг шаффофлигини таъминлашга қаратилган ўзаро маълумот алмашишни, Истеъмол бозорида таклиф омилларини биргаликда ўр
Пойтахт Тошкентда 20 мингга яқин чиқиндидан қарздорга SMS огоҳлантиришлар юборилган. 5 кун ичида қарздорлик бартараф этилмаса, «свет»га тўлов қилиш чекланади (ва табиийки, электр энергияси ўчади). Декабрдан бошқа ҳудудларда ҳам шу амалиёт бошланиши айтилмоқда. Шартномавий муносабатларни тўлиқ инвентаризация қилмай туриб, шаффофлик ва хизмат кўрсатиш сифатини таъминламасдан туриб, истеъмолчини жаз
Рақобат қўмитаси аҳолига таклиф этилаётган кредит, жумладан микроқарзлар реклама қилинганда, реклама майдони ва вақтининг камида 10 фоизи бундай молиявий хизматлардан фойдаланиш оқибатида юзага келиши мумкин бўлган молиявий хатарлар тўғрисидаги огоҳлантиришга ажратилиши қоидасини Реклама тўғрисидаги қонунга (43- модда) киритмоқчи. Албатта, аҳоли молиявий хабардорлигини ошириш, онгли қарз олиш мад
Рақобат қўмитаси фуқароларни янги қурилаётган уй-жойдан хонадон харид қилишда шартнома тузишдан олдин унинг барча шартлари билан атрофлича танишиб чиқишга чақирмоқда. Агар ҳуқуқий билимингиз етарли бўлмаса, малакали юрист ёки адвокат хизматидан фойдаланиш орқали шартнома мазмунини тўлиқ ўрганиб чиқишингиз тавсия этилади, - дейилган антимонополия баёнотида. Қўмитага 8 ой давомида қурилиш ташкилот
Биласизларми, нима учун миллий авиакомпания ва унинг қимматчи шўъбаси (бу конторани лоукостер дейишга тил бормайди), электр ва газ таъминотидаги энергомонополистлар-у, чайқовчи автомонополистлар истеъмолчи устидан исталган ишини қилишади? Чунки уларга жазо йўқ. Ҳеч қанақа жазо йўқ. Нари борса, истеъмолчига пулини қайтариб беради (туя эмаслигингизни исботласангиз). Жарима, пеня, товон, ҳеч қанақа
Рақобат қўмитаси нима дейди? Кеча оқшом ғалати бир суҳбат бўлди. Чиқинди агентлиги (шунақа агентлик ҳам бор) раҳбари "Чиқинди қарзлари учун электр тўловини чеклаш қонуни" бўйича чиқиндига шартнома тузмаганларга қандай иш тутилади, деган саволга эътироз билан чиқиб, агар истеъмолчи билан шартнома бўлмаса, шартномани маҳалла тузади ёки маҳалла тузган деб қолди. Афсуски, Ўзбекистон қонунларига умума
Уч йилча аввал Энергетика вазирининг собиқ ўринбосарларидан бири айтганди: свет ҳамманикида ўчади, менкидаям ўчади, қариндошларимникидаям ўчади. Уларга узилиш уч соатдан кўпга чўзилиб кетмаса, мени безовта қилманглар дейман. Шундан бери мен ҳам кун давомида бир марталик ёки кетма-кет ўчишлар 3 соатдан ошсагина, тармоқда ёзаман. Чунки бу пайтга келиб очиқ мурожаатдан бошқа чора ҳам қолмайди. Қанда
Буни мен ўйлаб топмаганман. Рақобат қўмитаси эълон қилган тартибга кўра, поезд таркибидаги йўловчи вагонининг совитиш тизимлари ишламагани бўйича мурожаатлар ўз тасдиғини топган ҳолларда, мазкур йўловчиларга ҳаво ҳароратини мўтадиллаштириш ва совитиш тизимлари ишламагани учун тегишли миқдордаги пул маблағлари компенсация сифатида қайтариб берилиши лозим. Ҳар йили ёз келди дегунча Ўзбекистон поез
Бардоши йўқ. Иккиси бир бўлса, янаям бардошсизга айланади. Ўзбекистонда аномал иссиқ туфайли рельсларда ҳарорат кўтарилиши сабабли шаҳарлараро поездлар ҳаракати тезлиги чекланади (июнь учун одатий ҳарорат аномал иссиқми?). «Ўзтемирйўлйўловчи» компаниясига кўра, бу чекловлар биз учун, бизнинг хавфсизлигимиз учун. Лекин бу ҳаммаси эмас. Ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилган поездлар совитиш тизим
Уяли алоқа компаниялари ҳеч қачон ишлатилмайдиган мегабайт, смс ва дақиқаларни қўшган бўлиб тарифларини оширишда давом этишмоқда. Бирон бир ой йўқки, худди Иванушкани ейишга ўзаро келишган ялмоғиз ва алвастилардек қайсидир компания шу усулда тарифларини ошириб олмаган бўлса. Бу "мобиль йиртқичлар" учун акциз солиғи бекор қилиниб, триллионлар совға қилингани кифоя қилмаган. Истеъмолчининг ҳуқуқи м
Рақобат қўмитаси умумий овқатланиш масканида тайёр таомлар тўғрисидаги маълумотлар истеъмолчига давлат тилида тақдим этилмаганлиги билан боғлиқ истеъмолчилар ҳуқуқларини чеклаш ҳолатларини аниқлаган. Албатта, бу каби айниқса пойтахт Тошкент ресторанларида кўп учрайдиган ҳолатлар қонун бузилиши бўлиши билан бирга тижорий ўлчовларга кўра ғирт мантиқсиз ва ҳатто абсурд ҳам. Чунки қарийб 95% мижозла
Олигархлар ва Монополистлар дастёрига айланган Техник тартибга солиш агентлиги қошидаги UzTest мокки тадбиркор ва истеъмолчиларни қоқиштираётгани масаласига ҳукумат вакиллари томонидан бирон бир расмий муносабати билдирилгани йўқ. Билдирилмасаям керак. Ўзбекистонда кичик бизнес ва истеъмолчи ким? На параламентда, на ҳукуматда вакиллиги ва овози йўқ ҳеч ким. Лекин қонунларимизга қарасангиз, истеъм
10 мартдан Ўзбекистон бўйлаб ички рейсларни тўхтатган Humo air авиакомпанияси харидорларга келтирган ноқулайликлари сабабли «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни бузгани эълон қилинди. Антимонополиянинг бу ҳақдаги расмий муносабати бироз ўтмай ўчирилган. Ёки ўчиртирилган. Аввалроқ Ўзбекистонда истеъмолчиларни ҳамма талаши мумкинлиги, уларнинг биронта ҳимояти йўқлиги ҳақи