21K23Telegramda ochish
Транспортимиз энергетикамизнинг заиф эгизаги Бардоши йўқ. Иккиси бир бўлса, янаям бардошсизга айланади. Ўзбекистонда аномал иссиқ туфайли рельсларда ҳарорат кўтарилиши сабабли шаҳарлараро поездлар ҳаракати тезлиги чекланади (июнь учун одатий ҳарорат аномал иссиқми?). «Ўзтемирйўлйўловчи» компаниясига кўра, бу чекловлар биз учун, бизнинг хавфсизлигимиз учун. Лекин бу ҳаммаси эмас. Ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилган поездлар совитиш тизимининг ишлаш қуввати пасайиши мумкинлиги ҳақида ҳам огоҳлантиришмоқда. Бу эртага нега поездларда кондиционерлар ишламаяпти дея айюҳаннос солмаслигимиз учун. Темирйўлчилар ҳаракат тезлиги пасайиши ва кондиционерлар ишламаслиги учун йўловчиларга компенсация берилиши ёки осмон нархлардан чегирма бериши ҳақида маълум қилишмаган. Уларга ҳамма нарса мумкин, биз истеъмолчиларга ҳеч нарса мумкинмас.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin