21K27Telegramda ochish
🏦 Асакабанк қошида "Asaka Finance Garant” микромолия ташкилоти ўз фаолиятини бошлади 2025 йил 12 июнь куни Асакабанк қошида ташкил этилган "Asaka Finance Garant" Микромолия Ташкилоти МЧЖнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Микромолия ташкилотининг асосий мақсади — кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, жисмоний шахсларга замонавий ва қулай молиявий хизматлар кўрсатишдир. “Asaka Finance Garant” микромолия ташкилоти томонидан жисмоний ва юридик шахсларга микрокредитлар, микроқарзлар ҳамда банк кафолатлари хизматлари таклиф этилади. Жисмоний шахслар учун кредит миқдори 5 миллион сўмдан 100 миллион сўмгача, юридик шахслар учун эса 300 миллион сўмгача миқдорда нақд ва нақдсиз микрокредит ва микроқарзлар ажратилади. Яқин келажакда ташкилот ўз фаолиятини янада кенгайтириш, барча ҳудудларда филиаллар очиш, онлайн микрокредитлар бериш ва хорижий инвестицияларни жалб этишни мақсад қилган. Манба | Реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin