32K195Telegramda ochish
Банк очишга пулингиз етмаса, Микромолия банки ташкил этинг! Кеча кучга кирган янги қонун билан Ўзбекистонда Микромолия банкларини очишга имконият пайдо бўлди. Микроморлия банкларининг устав капитали энг кам миқдори 50 миллиард сўмни ташкил этиши керак (банклар учун 500 млрд.сўм). Микромолия банклари бир фуқародан 200 млн.сўмдан ошмаган миқдорда омонат қабул қилиши, бир қарздор ёки ўзаро қарздорлар гуруҳига кўпи билан 5 млрд сўм кредит бера олиши мумкин. Кредит портфелининг камида 70 фоизи тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилганларга даромад олиш учун ажратилган кредитлардан иборат бўлиши лозим. Микромолия банки хорижда вакиллик ҳисобварақлар оча олмайди, шунингдек ташқи савдо операциялари бўйича хизматлар кўрсатмайди, кафолатлар бермайди. Марказий банк Микромолия ташкилотлари учну алоҳида пруденциал талаблар ўрнатиши мумкин. Қонун билан микромолия ташкилоти, Микромолия банки ва банкларнинг бир поғона юқори ёки қуйи мақомга ўзгартирилиши қоидалари ҳам белгиланган. Хусусан, микромолия ташкилотлари АЖ сифатида устав капиталини ошириб, Микромолия банкига айланишлари, устав капиталини шакллантира олмаган банклар эса Микромолия банкларига айланишлари мумкин бўлади. Ўзбекистонда ҳозирда камида 6та микромолия ташкилотининг устав капитали 50 млрд.сўмдан кўп, яъни улар ҳозирнинг ўзида Микромолия банкига айланиш жараёнини бошлаб юборишса бўлади. Шу билан бирга, камида 4та банк устав капиталини минимал талаб 500 млрд.сўмга етказа олмаган, улар ҳам қонунга итоат этиб, микромолия банкларига айланишлари керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin