Улкан қадам: Микромолия ташкилотлари Микромолия банкларига айланиши мумкин
Кечаги қарор билан Ўзбекистонда микромолия банкларини ташкил этиш ва микромолия ташкилотларини микромолия банкларига трансформация қилиш механизмларини ишлаб чиқиш топширилган.
Давлат раҳбарининг топшириқлари ўз вақтида бажарилса, келгуси йилдан 50 млрд.сўм билан микромолия банкларини ташкил этиш мумкин бўлади. Шу билан бирга ўсиб бораётган қатор микромолия ташкилотлари микромолия банкларига айланишларига ҳуқуқий асос пайдо бўлади. Микромолия банки тижорат банкидан унинг хорижий банклар билан вакиллик муносабатлари бўлмаслиги ва ташқи савдо операциялари бўйича хизмат кўрсатмаслигидан, шунингдек, рухсат берилган операцияларнинг энг кўп миқдори чеклангани билан фарқланади.
Бир сўз билан айтганда, агар таклиф этилаётган механизмлар бозор қоидалари асосида ишга тушиб кетса, бу микромолиялаш бозорини кенгайтириш йўлида улкан инқилобий қадам бўлади. Ярим йил аввал бу борадаги умумий фикрларимизни "катта бўлса, банк бўлади" дея маълум қилган эдик.
Қўшимчасига айтиш керакки, микромолиялаш бозорини кенгайтиришда Халқ банки ва Микрокредитбанкка урғу бериш ўзини оқламаслигини ҳозирданоқ айтиб кетиш керак. Давлатнинг боқимандасига айланган бу банкларга микромолиялаш хизматларини кенгайтириш учун тикилган сармоя аввалги киритилган инвестициялар сингари ўчоқда ёқилган пуллар билан баробар.
Чиновникларга эмас, Бозорга, хусусий секторга ишонавериш керак.
- https://lex.uz/pdfs/6658627lex.uz
- https://t.me/the_bakiroo/6436@the_bakiroo