25K88Telegramda ochish
"Катта бўлса, банк бўлади" Банк бозорига ичкаридан кириш қийинлаштирилиб, ташқи тирқишдан кириш осонлаштирилаётган бир вақтда потенциали бўйича банкка айланиши мумкин бўлган микромолиялаш ташкилотлари ҳақида ҳам гапириш керак бўлади. Ҳозирда Ўзбекистонда 71та микромолиялаш ташкилоти бор. Уларнинг жами активлари 2,2 трлн.сўмга, жами капитали 1,1 трлн.сўмга яқинлашмоқда. Микромолиялаш ташкилотлари активлари ва капитали банклардан 2-3 баробарига тезроқ ўсмоқда. Рентабеллик даражаси ўртача банк тизимидан 3 баробаргача, давлат банкларидан 5 баробаргача юқори. Номларини келтириш шарт эмас, Ўзбекистонда бир неча микромолиялаш ташкилоти капитали бир нечта қақач банкларнинг капиталидан кўпроқ. Яъни қайсидир банклар аллақачон ўлиб бўлган, кўмиш шароитида бўлсада банк номи билан ушлаб, тутиб турилипти, лекин шу тирик мурдалардан кўпроқ капитал ва кўламга эга микромолиялаш ташкилоти бор йўғи операциялари кўлами чекланган микромолиялаш ташкилоти ҳисобланади. Кўпчилик микромолиялаш ташкилотларида риск баланд деган эски қарашлар билан қолиб кетган. Лекин амалда микромолиялаш ташкилотларида NPL даражаси давлат банкларидан кўра сезиларли даражада паст. Давлат банклари муаммоли активларини доимий равишда яшириб келиши ҳисобга олинса, микромолиялаш ташкилотлари активлари каррасига сифатлироқ ҳисобланади. Шундай экан, ўсиб бораётган ва банкларга нисбатан капитал талабларига белгиланган мезонлар даражасига етган микромолиялаш ташкилотларига банк лицензиясини тақдим этиш амалиётини йўлга қўйиш вақти етди. Бу бир тарафдан банк бозорига киришда маҳаллий инвесторларга шаффоф ва очиқ рағбатга йўл очса, иккинчи томондан микромолиялаш бозоридаги рақобатни янада кучайтиради. P.S. Микромолиялаш ташкилотини банкка айланишига имкон берилгани жуда кўп мамлакатлар практикасида мавжуд. Узоққа бормайлик, қўшни Қозоғистонда ОнлайнКазФинанс микромолиялаш ташкилотига банкка айланишга рухсат берилди. Энди у Solva бренди остида банк хизматларини кўрсатади. Яна бир микромолиялаш ташкилоти KMF рақамли банкка айланмоқчи. Чунки қонунчилик шунга изн берадиl

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin