Қип-қизил. Лекин Умрзоқов ҳали Артикходжаев рекордини янгилай олгани йўқ
Пойтахт ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умрзоқов ўтаётган ҳафтада 19та қарор имзолаган. Шунинг 12таси яширилган, яъни 63%дан сал кўпроқ қарорлар ёпиқ. Айтиш керакки, Умрзоқов 27 мартдан 7 апрелга қадар 16 та қарор имзолаган бўлса, шунинг фақат 5таси ёпиқ бўлган. Охирги ҳафтада қарорларни яшириш сони ва улуши бирданига кўпайган.
Лекин ҳақиқат учун айтиш лозимки, бу рекорд эмас. Масалан, Артикходжаев, ўтган йили ноябрда 80%дан кўп қарорларни ёпиб қўйиш билан яшириш бўйича балки такрорланмайдиган натижани кўрсатган.
Яширилган мақоми билан ёпиқ тарздаги қарорларнинг мундарижаси шахсга доир, васийлик ёки фойдаланиши чекланган ахборот мавжудлиги дея жамоатчиликка очиқланмайди. Лекин яширилган қарорларнинг ҳақиқатдан ҳам шундай мезон ва мазмунда эканини текшириш ё назорат қилиш имконияти мавжуд эмас. Ўтган даврда аслида яшириш учун асос бўлмаган, лекин яширилган қарорлар тўғрисида жуда кўп ёзилди. Лекин бу бўйича Адлия вазирлигининг "нимаям қила олардик, майли, ҳокимларга бошқа бунақа қилманглар деб айтиб қўямиз" қабилидаги умумий гапларидан бошқа муносабат билдирилгани йўқ.
Демак, қарорларни асоссиз тарзда яширгани учун учун ҳокимларга ҳеч қандай жазо оқибати йўқ. Балки шунинг учун яширилган мақомдаги қарорлар сони ва улуши яна ортишни бошлагандир.
- https://telegra.ph/file/ac4eef4910a4875e2b858.jpgtelegra.ph
- https://t.me/the_bakiroo/5806@the_bakiroo