Пойтахт ҳокими ўтган икки ҳафтада 45та қарор қабул қилган, шундан 37таси эълон қилинмаган
Янги Ўзбекистонда очиқлик ҳақида қанча кўп гапирилгани сайин ёпиқлик даражаси шунчалик ортиб бормоқда. Айниқса кейинги пайтда кўп тўхталаётганимиз ҳокимларнинг қарорлари борасида.
E-qaror маълумотларига кўра, Тошкент шаҳар ҳокими 2022 йил 1-14 ноябрь кунлари жами 45та қарорни имзолаган, шундан атига 8таси тизимга жойлаштирилган. Қолган 37таси эълон қилинмасдан ёки яширин ҳолатда қолган. Эълон қилинмаган қарорлар рўйхати жуда узун:
1121-14-0-Q/22, 1122-14-0-Q/22, 1123-14-0-Q/22, 1124-14-0-Q/22, 1125-14-0-Q/22, 1127-14-0-Q/22, 1129-14-0-Q/22, 1130-14-0-Q/22, 1131-14-0-Q/22, 1132-14-0-Q/22, 1134-14-0-Q/22, 1135-14-0-Q/22, 1136-14-0-Q/22, 1137-14-0-Q/22, 1138-14-0-Q/22, 1140-14-0-Q/22, 1141-14-0-Q/22, 1142-14-0-Q/22, 1143-14-0-Q/22, 1144-14-0-Q/22, 1145-14-0-Q/22, 1146-14-0-Q/22, 1148-14-0-Q/22, 1149-14-0-Q/22, 1150-14-0-Q/22, 1151-14-0-Q/22, 1152-14-0-Q/22, 1153-14-0-Q/22, 1154-14-0-Q/22, 1157-14-0-Q/22, 1158-14-0-Q/22, 1159-14-0-Q/22, 1160-14-0-Q/22, 1161-14-0-Q/22, 1162-14-0-Q/22, 1163-14-0-Q/22, 1164-14-0-Q/22.
Бу даврда ҳоким яна 10та фармойиш, шаҳар Кенгашининг 4та кенгаш қарорини ҳам эълон қилмаган.
Адлия вазирлиги эълон қилинмаётган ва яширилаётган ҳужжатлар имконият фойдаланилиши чекланган ахборотларни (мудофаа, хавфсизлик, шахсга доир маълумотлар, васийлик ва ҳомийлик ҳамда бошқалар) ўз ичига олган қарор ва фармойишлар билан боғлиқлигини айтиб ҳокимларни оқлаб келади. Демак, ўтган икки ҳафтада имзоланган 80%дан ортиқ ҳужжатлар - 37 қарор, 10та фармойиш ва 4та кенгаш қарори шу тоифага кирар эканда. Қизиқ тарафи, аввал эълон қилиниб, кейин ўчирилиб, яна жойига қайтарилган иккита кенгаш қароридан кейин қарорларнинг тизимга жойлаштирилиши кескин қисқарган.
Назаримизда пойтахт раҳбарияти фақат нейтрал, жамоатчиликда савол туғдирмайдиган ҳужжатларнигина тизимга жойлаштиришга ўтган. Эълон қилинмаган ҳужжатларнинг жуда катта қисми гумонимизга кўра айнан бюджет, буюртмалар ва тақсимлаш билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Бу сафар Адлия вазирлиги вазиятга қандай ёндашишини прогноз қилиш қийин.
Солиштириш учун, иккита яна кўп танқид қилинадиган ҳудудга тўхталамиз.
Ўтган 2 ҳафтада Андижон вилояти ҳокимлиги барча ҳоким қарорлари, фармойишлари ва Кенгаш қарорларини тизимга жойлаштирган.
Тошкент вилоятида эса икки ҳафта давомида имзоланган 25та ҳоким қароридан фақат биттаси (600-10-0-Q/22) эълон қилинмаган.
- https://t.me/the_bakiroo/5768@the_bakiroo