17K21Telegramda ochish
Ҳокимларнинг 1 800 дан ортиқ қарор ва фармойишлари ассосиз равишда эълон қилинмаган Адлия органлари томонидан ўтказилган мониторинг давомида ҳокимликларнинг 1 800 дан ортиқ қарор ва фармойишлари ассосиз равишда эълон қилинмаганлиги аниқланган. Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2022 йил 3 августдаги 788-14-0-Q/22-сонли ва 2022 йил 30 августдаги 895-14-0-Q/22-сонли қарорлари “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилинган, бироқ ушбу қарорлар фойдаланилиши чекланган ахборотларни ўз ичига олганлиги (мудофаа, хавфсизлик ва бошқалар) сабабли барча фойдаланувчилар учун эълон қилинмаган. Ҳокимларнинг мудофаа ва хавфсизликка оид қарорлар ҳам чиқара бошлагани жуда қизиқ. Афсуски буни биз инкор ҳам эта олмаймиз, тасдиқлай ҳам олмаймиз. Чунки қўлимизда ҳеч нарса йўқ. Лекин савол барибир жавобсиз қолаверади. Мантиқ ва узвийлик етишмаяпти. Тизимга жойлаштирилмаган 3 августдаги 788-14-0-Q/22- қарор, 30 августдаги 895-14-0-Q/22-сонли қарорлар бизнинг наздимизда ижтимоий ва хўжалик аҳамиятига эга бўлган. Чунки айни шу қарорларга бошқа хўжалик ва ижтимоий соҳага оид қарор билан ўзгартириш киритилмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin