15K64Telegramda ochish

Influencer kanalidan

Иқтисодчи Отабек Бакиров e-qaror тизимидаги қарорларнинг «йўқолиб қолаётгани»га эътибор қаратибди. Ўзини адлия тизмида ишлашини айтиб, маълумот берган манбага кўра, e-qaror тизимидан қарорлар ўчирилмайди, балки яшириб қўйилиши мумкин экан. Давлат харидлари ва тендерларни кузатиб, шу нарсани айтиш мумкинки, кўпинча пулли масалалар бўйича қарорлар e-qaror тизимига жойланмаган ёки жойланган-у, яшириб қўйилган. Бу ҳолат, айниқса, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қарорларида кўп кузатилади. Масалан, ушбу хабарга ҳокимнинг май-август ойларида пойтахтда олтита фестивалга 18 млрд ажратганига доир қарори илова қилинмоқда. Буни e-qaror тизимидан излашнинг фойдаси йўқ, чунки платформада бу қарорни топиб бўлмайди. Қарор эса тўғридан тўғри харидлар портали орқали фестивални ўтказган фирмалардан бирига пул ўтказиш учун илова қилинган ҳужжатлар ичидан юклаб олинган. @influenceruz

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin