Яшириладими? Ўчириладими?
Ўзини адлия тизимида ишлашини қайд этган ўқувчилардан бири қолдирган хабарга кўра, E-qaror тизимидан қарорлар ўчирилмайди, балки яшириб қўйилади. Адлия вазирлиги базадан қарорларнинг йўқ бўлиб қолаётгани масаласида расмий изоҳ бергани йўқ.
Айтилишича, шахсий маълумотларга оид маълумотларни ҳимоялаш учун яшириб қўйиш функцияси мавжуд экан. Лекин ҳокимиятлар бу функцияни ўринли қўллаш ўрнига, бутун бошли қарорларни ўчириб қўйиш учун ишлатишмоқда.
Амалда ҳокимият қарорларида шахсий маълумотлар бемалол ошкор қилиниб ётипти. Мана битта мисол. Андижон вилояти кенгашининг VI-43-162-1-0-K/22 қарори. Фуқароларниинг нафақат исми-шарифи, яшайдиган манзилларигача очиқ ошкор кўрсатилган. Бунақа мисолларни юзлаб келтириш мумкин.
Яъни, айтмоқчиманки шахсий маълумотларни яшириш учунми, бошқа сабаб биланми, E-qaror тизимида ўзгартириш киритиш функцияси ҳокимиятлар ихтиёрида умуман бўлмаслиги керак.