Скриншот олмаганим учун узр сўрайман
Ҳозир ўлчов бирлиги минг сўмда кўрсатилганди, дейиш бефойда. Чунки ўша эътироз билдирилган қарордан кеча скриншот олмаганимдан афсусланаман ва бунинг учун ўқувчилардан узр сўрайман.
Дарвоқе, ҳоким томонидан маблағ ажратиш ва тақсимлаш билан боғлиқ иловаси мавжуд барча қарорларда ўлчов бирлиги ўлароқ минг сўм кўрсатилган. Бунинг ўзингиз текшириб, гувоҳи бўлишингиз мумкин (бу сафар ҳар эҳтимолга қарши скриншотлар олинди).
Нима бўлганда ҳам, кечаги пост ўзининг актуаллигини заррача йўқотгани йўқ. E-qaror тизимида қабул қилинаётган, ўзгартирилаётган, бекор қилинаётган қарорларнинг манипуляция қилинишига имконият қолдирилмаслиги зарур. Йўқ бўлиб қолган 3 августдаги 788-14-0-Q/22- қарор, 30 августдаги 895-14-0-Q/22-сонли қарор кечаям тизимда йўқ эди. Ҳалиям йўқ.
E-qaror тизимми худди Lex.uz тизими сингари бутунлай қайта ташкил этилиши зарур. Бунда фойдаланувчилар учун қулайлик (форматлар, қайта ишлаш, излаш, бир ҳужжатдан иккинчисига ҳавола орқали ўтиш каби) тикланишдан ташқари, ҳокимларнинг барча қарорлари жорий мақоми бўйича (кучини йўқотган, амалда, ўзгартирилган) жойлаштириши лозим ва лобуд!
Мурожаат ҳеч ким сайламаган ҳокимларга эмас, Адлия вазирлигига.
- https://t.me/poytaxt_uz/21941@poytaxt_uz
- https://Lex.uzlex.uz