25K139Telegramda ochish
Очиқлик иллюзияси E-qaror порталига жойлаштирилаетган маҳаллий давлат органларининг очиқ қарорлари тобора камайиб бораётгани, ҳужжатларни жойлаш номига ва танлама тус олгани, Адлия вазирлиги бу борада бефарқ бўлмаган бефарқ мақомига ўтиб олгани ҳақида жуда кўп ёзилди. Ўтган ҳафтада порталда ёпиқ қарорлар сони ва улуши янада ошди. Ҳужжатларни ёпиб қўйганлик учун ҳеч қанақа жазо йўқлигини сезган ҳокимлар энди порталга асосан меҳнат таътили, ишга жойлаш ва ишдан бўшатиш тўғрисидаги қарорларнигина очиқ жойлашга, қолган ҳужжатларни ёппасига яширишга ўтиб олишди. E-qaror тизимида барча қарорлар очиқ бўлиши кераклиги, агарда қарорларда масалан, шахсий маълумотлар акс этса, қарорнинг фақат шахсий маълумотларга оид қисмигина ёпилиши лозимлиги ҳақидаги таклифлар очиқчасига рад қилиб келинмоқда. Тўғриси, мен тушунмайман, ҳозирги холатдаги E-qaror ким учун керак? Нима учун керак? Оғиз кўпиртириб, очиқмиз, шаффофмиз дейиш учунми? Шу ямалган иллюзияга ўзингиз ишонасизми? Мен ўйлайманки, фаол жамоатчилик охири E-qaror'га қўл силтайди. Балки Адлия вазирлиги, ҳеч ким сайламаган ҳокимларнинг ич-ичидан кутаётгани ҳам шу. Эсингизда бўлса, дабдаба-ю, асъаса билан ташкил бўлган Менинг фикрим портали билан ҳам шундай бўлганди. Порталга жамоатчилик муҳим деб билган таклифлар овоз бериш учун қўйилмас, модератор цензурасидан ўтказилмас, арзимаган, кўз кўрди учун таклифлар эса порталга жойлаштириб, гўёки жараён мавжуддек кўрсатилади. Ҳатто модератор цензурасидан ўтиб, керакли овоз йиққан таклифлар ҳам бирон марта Парламент е Ҳукумат муҳокамасига қўйилгани йўқ. Бу бўйича фаол жамоатчилик гапиравериб чарчади ва охири қўл силтади. Масалан, Менинг фикрим порталига охирги марта ўтган йили сўнгги таклиф киритилган. E-qaror билан ҳам, катта эҳтимол, шундай бўлади. Шу ўринда, Адлия вазирлигига очиқ мурожаат қолдирмоқчиман: Ҳурматли Адлия вазирлиги, E-qaror'ни ёпиб юбораверинглар. Ўзларингизниям, анову тескари селекция маҳсули бўлган ҳокимларниям қийнаманглар. Шахсан мен розиман. Ва илтимос, шунинг эвазига бундан буён биз очиқмиз, шаффофмиз каби эпитетларни бошқа ишлатманглар.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin