25K126Telegramda ochish
Санкцияларниинг 11-пакети Россияга ёрдам бераётган давлатларни ҳам жазолаши мумкин Европа иттифоқи Россиянинг Украинага қарши босқинини тўхтатиш йўлида навбатдаги санкциялар пакетини тайёрламоқда. Ҳисоб бўйича 11- пакетниинг негизида Россия орқали транзитни чеклаш ётади. Технологиялар, икки мақсадли фойдаланувдаги товарлар ва транспорт воситалари транзити тақиқ объектига айланиши мумкин. Таҳлилларга кўра, Марказий осиё давлатларининг Европадан Россия орқали товарлар транзити кескин ошиб кетган. Транзит қилинаётган товарлар Россиянинг ўзида қолаётгани ёки учинчи мамлакатлар орқали яна Россияга реэкспорт қилинаётгани бўйича маълумотлар борлиги айтилмоқда. Яна шунингдек, санкциялар Россия нефтини ташишда фойдаланилаетган танкерлар ва навигация тизимини ўчириб юк ташиётган кемаларга ҳам қўлланилиши мумкин. Айрим манбалар 11- пакет орқали Россияга санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам бераётган қатор давлатлар ҳам жазоланиши мумкинлигини истисно этишмаяпти.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin