22K105Telegramda ochish
Эрдоган текин газ ваъда қилмоқда Эрдоган яна 20 кундан кейин бўлиб ўтадиган сайловларда Президент этиб сайланса, аҳолига овқат қилиш ва сув иситишга ҳар ойда 25 куб, ва йил давомида жами 300 куб текин газ етказиб берилишини ваъда қилмоқда. Туркияда аҳоли учун газ тарифлари 1000 куб газ учун 250 доллар атрофида. Ойига 6,5 доллар ва йил давомиида 80 доллар тежаб қолиш учун туркияликлар ўз овозларини Эрдоганга топширадиларми ё йўқми, ҳозирча бир нарса дейиш қийин. Чунки популистик қарорларниинг эластиклиги Туркия жамиятида тобора пасайиб бормоқда. Туркияликлар ҳар қандай ёқимли, лекин антииқтисодий қарорлар учун тўловларни ҳукумат пировардида яна уларнинг чўнтагига қўл солиб ундиришини тушуниб бормоқдалар. Бир йил давомида амал қиладиган "Текин газ" қоидаси Туркия иқтисодиёти учун камида 1,5 млрд.долларга тушади. Эҳтимолки, унинг товони янги солиқлар ёки турк лиирасининг кескинроқ қадрсизланиши билан компенсацияланади. Ижтимоий сўровларда Қиличдарўғлидан ортда бораётган Эрдоган иқтисодий имкониятларга зид янги ва янги ваъдаларни беришда давом этмоқда. Сайлов куни яқинлашгани сайин бу ваъдалар янада кучайиб боради.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin