23K115Telegramda ochish
Эрдоган 2028 Агар бугун мўъжиза рўй бермаса, қардош, айни вақтда учинчи энг йирик савдо ҳамкоримиз Туркияда жаноб Эрдоганинг 2028 йилга қадар президент лавозимида қолиши масаласи узил-кесил ойдинлашади. Табиийки, 20 йилдан буён ҳокимиятда қолаётган ва яна камида беш йиллик муддат давомида мутлақ ҳокимият эгасига айланадиган Эрдогандан 2000- йиллар бошидаги каби катта ўзгаришлар ва ислоҳотлар кутиш ноўрин бўлади. Ўзгача йўл ва империя кайфиятлари билан ўйнашадиган сиёсат янада бронзалашади, сиёсат билан бирга иқтисодиёт ҳам. Антиқа фоиз сиёсати, яқин дўстларга преференциялар тарқатиш, мегалойиҳалар қуриш каби эрдоганомиканинг юзига айланган воситалар давом этади. Лиранинг 30-50%га қийматини йўқотиши кунлар ёки ойлар масаласи холос. Муаммо бу банклараро бозорда тан олинган ҳолда амалга оширилиши ёки қора бозорда акс этиши ва бир неча хил курсларнинг пайдо бўлишида холос. Лиранинг қулаши охирги йилларда қисқариб бораётган Туркияга ўзбек экспорти учун янги чақириқлар яратади. Бир неча юз минг меҳнат мигрантларимизнинг реал даромадлари, демакки, пул ўтказмалари ҳам камаяди. Лекин импорт арзонлашади, бу Ўзбекистоннинг аждарҳо божларининг юкини бироз юмшатади. Шу билан бирга арзон лира Туркияда уй жой олиш ва бошқа мулклар имкониятларини енгиллаштиради ва нисбий афзалликларни юзага чиқаради Эрдоган ғалабасининг прагматик сиёсат позициясидан қаралса, ютуқли жиҳатлари ҳам кам эмас. Раис уммуқабул қилинган қоидаларни тан олмасликда Путиндан асло қолишмайди, керак бўлса дарс ҳам беради. Эрдоганнинг ҳокимиятда бўлиши шимолдан суверенитетимизга дахл қилиниши эҳтимолларини камайтиради. Туркий давлатларнинг интеграцияси тўхтаб қолмайди. Агар жаҳон савдо ташкилотига кириш жараёнлари чўзилиб кетса, Туркия билан эркин савдо ҳудуди ташкил этиш имкониятларимиз айнан Эрдоган воситасида тезроқ амалга ошиши мумкин. Ташқи меҳнат миграциясини диверсификациялашда ҳам Эрдоганнинг мигрантларга нисбатан очиқ юзли сиёсати бизнинг фойдамизга ишлайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin