17K45Telegramda ochish
Турк лираси янги марраларга шўнғимоқда Туркия Марказий банкининг кечаги қароридан кейин турк лираси ўтган йили қайд этилган абсолют минимумларни янгилади. Халқаро платформаларда тундаги савдоларда доллар/лира жуфтлиги 18,15 гача кўтарилди. Ҳозир айни соатларда бир доллар учун ўртача 18,10 лира таклиф этилмоқда. Асосий ставкани 13%гача пасайтириш Марказий банк ўзининг инфляция прогнозини йиллик 85%гача кўтаргани фонида юз бергани кўпчиликни ҳайрон қолдирмоқда. Президент Эрдоган ҳукми ва қарашларини сўзсиз ифода этаетган Кавчиўғли ҳозирча унинг ўзгача сиёсати иш бермаётганини ташқи факторлар - уруш ва энергоресурслар қимматлашишига боғлашда давом этиши мумкин. Лекин Қиш яқин. Сайлов ҳам яқин. Эрдоган учун натижалар керак. 100 фоизга яқинлашаётган инфляция шароитида сайловда ютиш учун мўъжиза рўй бериши лозим. Мўъжиза рўй бермаса ё қисқа урушда ғалаба ё айбдор ўлароқ катта қурбонлар ва душманлар талаб этилади. Кавчиўғли хусусан, бунга жуда мос номзодлардан бири. Ҳа, дарвоқе. Учинчи йўл ҳам бор. Бунинг учун Украина ва Россия ўртасидаги уруш Эрдоган сулҳпарварлиги эвазига тўхтатилиши керак. Лекин ҳозирча сулҳга икки тараф ҳам рози эмас.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin