Турк лираси яна қадрсизлана бошлади
Туркия Марказий банки популист Эрдоганнинг босимларига ортиқ чидай олмади ва асосий ставкани 18 фоизгача пасайтирди. Йиллик инфляция эса 20 фоизгача яқинлашмоқда.
Бундай мантиқсиз ҳаракатлардан кейин турк лираси қадри яна шиддат билан пасая бошлади. Айни дақиқаларда 1 АҚШ доллари тарихий минимум 8.90 лирага яқинлашмоқда.