Туркия Марказий банки асосий ставкани тушириши мумкин
Бугун Туркия Марказий банки ҳам асосий ставка бўйича навбатдаги йиғилишини ўтказади.
Инвесторлар ва экспертлар жиддий хавотирда: Инфляция кучайиб бораётгани ва йиллик 20%га етганига қарамай, Эрдоганнинг босими остида асосий ставка 1 фоиз бандига, 17%гача пасайтирилиши мумкин.
Агар бу юз берадиган бўлса, долларга нисбатан лиранинг курси навбатдаги тубга - 9,50га қараб тушиши мумкин. Август ва сентябрдаги нисбий барқарорликдан кейин Туркияда яна капитал оқиб чиқиб кетиши бошланган. Спекулянтлар Туркия қоғозлари ва активларига нисбатан қисқа позицияга ўтишни афзал билишмоқда.