Асосий ставка ўзгаришсиз қолди
Марказий банк Бошқаруви асосий ставкани 14% даражасида қолдирди. Шу билан бирга "Пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари" ҳам тасдиқлангани маълум қилинмоқда.
Бугун соат 14:00 да қабул қилинган қарорлар бўйича Марказий банк Раиси иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.