11K14Telegramda ochish
Алексей Навальний - Сахаров мукофоти соҳиби Европарламентнинг энг нуфузли Сахаров мукофоти Алексей Навальнийга топшириладиган бўлди. Инсон ҳақлари соҳасида қўшган улкан хизматлари учун топшириладиган ушбу мукофот 1988 йилдан буён эълон қилиб келинади, унинг биринчи соҳиби Нельсон Мандела бўлган. Шу кунгача Сахаров мукофотини қўлган киритган еттита лауреат кейинчалик Нобель мукофотига лойиқ кўрилган. Бошқача айтганда буюк Сахаров номидаги мукофот Нобель йўлидаги катта қадам. Албатта, Навальнийнинг ушбу мукофотга лойиқ кўрилишида Путиннинг хизматлари беқиёс. Йиллар давомидаги таъқиб, сохта айбловлар, қамоқлар, захарлаб ўлдиришга уриниш ва Навальний ўлмай қолгани учун яна қамоқда. Ўзи тарих шундай, жанр ўша-ўша, қофияланаверади. Айниқса Россия тарихи. Ҳокими мутлақ кўп ҳолда ундан кейин ҳокимиятга келадиганни қамоқда сақлайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin