Турк лираси курси янги минимумларда
Президент Эрдоганнинг Туркия Марказий банки раиси Кавжиоглуга нисбатан ишончи йўқолгани, умуман олганда Марказий банк бошқаруви аъзоларига эътирозлари кўпайиб бораётгани ҳақидаги гап сўзлар лиранинг долларга нисбатан курсини янги тарихий минимумларгача пастлатди.
Эрдоганга кўра регулятор инфляцияни жиловлай олмаяпти ва инфляцияни пасайтириш учун у, умумиқтисодий қоидаларга зид равишда, асосий ставкани пасайтириш керак, деган фикрда ҳалиям собит.
Шундай қилиб, кеча оқшом 1 доллар 9 лиралик довондан ўтди ва айни дақиқаларда 9,05га қараб яқинлашмоқда.
Умуман олганда, кейинги йилларда лиранинг қадрсизланиши ва қийматининг тушишида Туркия иқисодиётининг ҳозирги аҳволидан кўра Эрдоганнинг ҳаракатлари ва баёнотлари кўпроқ ўринга эга бўлиб қолди.