21K36Telegramda ochish
Тўрт баробар фарқ ёки турк қардошлар эскирган ўзбек моделидан фойдаланишга уринишмоқда Демак, яна камида беш йил антиқа фоиз сиёсати давом этади, лира эркин қулаш режимида қолади. Бозорнинг бир сегментида унга қарши бўлган сиёсат бошқа бир сегментида акс этавериши шу кунларда Туркия депозит бозорида намоён бўлмоқда. Жума куни ҳолатига 3 ойлик депозитларнинг ўртача тортилган ставкаси 33%га етган. Бу Туркия Марказий банки асосий ставкасидан (8,5%) деярли 4 баробар юқори дегани. Банклар кучли долларлашув шароитида ҳам ўз ихтиёрига кўра, ҳам Марказий банкнинг маъмурий таъсири остида лирадаги депозитлар нархини оширишда давом этишмоқда. Бу билан депозиторларнинг доллар сотиб олишга ва демакки, лира курсига босимни пасайтиришга вақтинчалик чора топилгандек. Жараён узоқ давом этса шаклланадиган фарқ, банкларнинг харажатларига ва капиталига ўтиради. Бошқача айтганда, лиранинг долларга нисбатан секинроқ қулаши тўловини банклар тўлашда давом этиши мумкин, лекин бу узоқ давом этмайди. Худди шунга ўхшаш ҳолатнинг 2010-2014 йилларда эски Ўзбекистонда кўриш мумкин эди. Асосий ставка 10-12% атрофида бўлган ҳолда, омонатлар бўйича ставкалар 27-32 фоизгача етарди. Долларнинг расмий ва қора бозор курси ўртасидаги фарқ шу орқали 30-50% атрофида ушланарди. Мазкур иррационал чора узоқ давом этишии мумкин эмаслигини 2015 йилдан кейинги воқеалар яққол намоён этган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin