Асосий ставка кутилганидан камроқ оширилди, лира қулашда давом этади
Туркия Марказий банки бугунги йиғилишида асосий ставкани 2,5 фоиз бандига, 17,5%гача оширди.
Бозор иштирокчилари ва инвесторларнинг кутилмалари эса анча баланд эди. Экспертлар бу қадамда ва кейинги қадамда ставкани камида 5 фоиз бандидан оширилишини прогноз қилаетгандилар.
Натижада бироз барқарорлашган лиранинг қадрсизланиши яна бошланди. Доллар/лира жуфтлиги тез орада 27га етиши мумкин.
Марказий банкнинг янги раҳбари Ҳафиза Эркан ва бошқарувнинг етарли даражада мустақил қарор қила олиши шубҳа остига олина бошлади. Инвесторлар Туркия Марказий банки ҳалиям ҳукумат босими остида қолаётан бўлишидан ва 40 фоизлик инфляцияга қарши чоралар етарли бўлмаётганидан ҳавотирда. Тушиб бораетган лира курси импорт қимматлашиши ҳисобидан инфляцияни янада тезлатиши мумкин.