Камида кузгача турк лирасининг барқарорлиги сақланиб қолиши эҳтимоли юқори
Кеча Туркия Марказий банки турли сиёсий босим ва ҳукуматнинг очиқ истакларига қарамасдан асосий ставкани 19% даражасида сақлаб қолди.
Ушбу қарор ортидан турк лираси АҚШ долларига нисбатан бироз мустаҳкамланди ва ҳозирда 8,50-8,60 коридорда барқарор қолмоқда.
Июнь ойи якунларига кўра Туркияда йиллик инфляция 17,5%дан ошган ва бу мамлакат пул-кредит сиёсати учун асосий муаммолигича қолмоқда. Регулятор Туркияда карантин чекловлари енгиллашиб бориши ортидан ва фаол туристик мавсум бошланаётгани муносабати билан инфляция янада кучайиб боришидан хавотирда.