Банкир/Маҳалла банкири kanalidan
Россияга санкцияларни четлаб ўтишда «ёрдамчи» бўладиганларга ҳам чора кўрилади
Саккизинчи санкциялар пакети маъқуллангандан сўнг, Европа Иттифоқи янги ваколатларга эга бўлди — энди у Россияга чекловларни четлаб ўтишга ёрдам берадиган учинчи давлат компаниялари ва одамларига қарши санкциялар қўллаши мумкин.
Евроиттифоқнинг санкциялар пакетида кўрсатилган ушбу экстратерриториал элемент биринчи марта Европа санкциялари тузилмасини Aмерикага яқинлаштиради, дейди экспертлар, чунки шу пайтгача Евроиттифоқнинг олдинги биронта санкцияларида учиничи томонни «жазолаш» кўзда тутилмаган эди.
@bankir