Қорни оч, газ ва свети йўқ одам мамлакат тараққиётини ўйламайди
Ҳа, шундай. Биз, ривожланиш йўлидан бораётган Ўзбекистон фуқаролари хоҳ шаҳар марказида бўлсин, хоҳ чекка қишлоқда, газ ва светсиз, совуқда, қоронғуда кунларимиз-у, тунларимизни ўтказмоқдамиз. Энергетика вазирлиги ҳолатни расман тан оладию, лекин қачондир яхши бўлиши мумкинлигини айтмайди. Ўзлари ҳам билмаса керак.
Ҳудудий электр тармоқларининг ягона телефони бўлмиш 1154 га тушиб бўлмайди, одамлар дардини қаерга айтишини билмай, чидаб юрибди. Эшитадиган қулоқ йўқ. Блекаут хавфи борлиги ҳақида ҳам гаплар чиқяпти, бирор расмий чиқиб изоҳ бермайди. Бундай пайтларда эса мулоқот керак.
Шундай вақтда, аҳолининг газ-свет бўйича мурожаатларини қабул қиладиган бот ишга тушган. Анчадан бери шу бот жуда кўп мурожаатларни қабул қилмоқда ва эълон қилиб боряпти. Агар сизда бу каби ҳолатлар юзасидан мурожаатлар бўлса бемалол @gazelektrbot га юборинг. Сиз юборган мурожаатлар эса @gazelektrmuammosi орқали эълон қилиб борилади.
Энергетика соҳаси мутасаддилари, вазирлик томонидан тузилган матбуот штабида ўтирганлар, шу ерда юборилаётган мурожаатларга эътибор қаратинглар. Бугунги кундаги чинакам вазиятни имкон борича кенг кўрсатиб бераётган ягона ресурс — фақат шудир.