Ҳар эҳтимолга қарши
Худди қишда бўлгани каби ёздаги энергокризис (таъмирлаш ишлари) ҳам иқтисодий ўсиш статистикасини яхшилашга хизмат қилади. Савдо, хизмат кўрсатиш ва албатта саноатдаги ўсиш тезлашади. Даромадлар янада ошади. Инфляция секинлашади.
Бу лирика эди.
Энди асосий масалага қайтсак.
Свет ёнган вақтлардан фойдаланиб челак ва қозонларга сув жамғариб олишни унутманг. Яхшиси 50 литрлик бир неча бидон олинг, биттаси ошхонага, биттаси туалетга, биттаси ваннага. Тунда чўмилиб олинг. Чунки тонгда свет ва сув бўлмаслиги эҳтимоли юқори.
Ишингиз тармоқ билан боғлиқ бўлса, телефон ва компьютер учун алоҳида ва бир нечта қувватлагичларни захирада ушланг.
Бир ҳафталик бозорлик қилманг. Маҳсулотлар айниб, увол бўлади. Қиммат электроасбобларни тармоққа уланган ҳолда қолдириш, уларни куйишига олиб келади. Ҳеч ким тармоқда қувват тебранишлари оқибатида етказилган зарарни қоплаб бермайди. Ўзбекистон сизга Канада эмас.
Ечим сифатида қимматлаштирилган қуёш панеллари ўрнатиш ҳаракатига тушманг. Аккумуляторсиз панеллар фақат свет борлигида ишлайди. Свет йўқлигида эса чиройли муляж.
Свет, сув йўқ деб 1154, 1055, турли ботларга, ҳеч қачон кўтарилмайдиган рақамларга мурожаат қилиш бефойда. Охирги вақтда, туман, шаҳар ва республика миқёсида танишбай методи ҳам иш бермаяпти. Менимча, буёғига вазир таниш бўлсаям, яъни вазирбай методиям ёрдам бермайди.