





Жиззахда янги микромолия ташкилоти фаолиятини бошлади
“Агробанк” экотизимида яна бир янги лойиҳа — “Ривож Молия” микромолия ташкилоти Жиззах шаҳрида фаолиятини бошлади.
Ташкилот асосан якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ва кичик бизнес субъектларини микромолиявий хизматлар билан таъминлаш йўналишида иш олиб боради.
Жисмоний шахслар учун: 100 миллион сўмгача микроқарзлар
Тадбиркорлар учун: 300 миллион сўмгача микрокредитлар, шунингдек, факторинг ва лизинг хизматлари
Молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида, “Ривож Молия” микромолия ташкилотининг филиаллари сонини 2025 йил охиригача 6 тага етказиш режалаштирилган.
Манзил: Жиззах шаҳри, Кимёгар МФЙ, А. Навоий кўчаси, 24А-уй, 315-нотурар жой