23K77Telegramda ochish
Янги уй-жой сотишда нақдсиз тўловларга ўтишни Ўзбекистон режалаштирганди, Қозоғистон эса амалга оширмоқда Қозоғистон Сенати янги уй-жойларни фақат нақдсиз тўловлар ҳисобига сотиб олиш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчаларни қонунчиликка киритмоқда (қонунчиликка ўзгартиришлар лойиҳа пайтидан қандай ўзгариб боргани ва бунинг очиқлигига эътибор қаратинг, қонунлар йўқолиб қоладиган ёки имзолангунча ўзгариб кетадиган маконимизда биз бу ҳақда ҳалиям орзу қиламиз). Шундай қилиб, энди Қозоғистонда янги уй-жойларни нақд пулга сотиш тақиқланади, улуш киритиш асосидаги битимлар ягона тизимга киритилади, улушдорлар жалб қилиш бўйича реклама қилиш тақиқланади, токи бу ҳақда рухсат олинмагунча, ҳокимликлар қурилишнинг барча босқичларида улушдорларнинг маблағи жалб қилиниши қонунийлигини назорат қилиб боради. Улушдорлик асосида маблағ жалб қилиш учун қурувчининг камида 3 йиллик тажрибаси, камида 100та квартирани топширган бўлиши ва камида 100 000 БҲМ (800 000 доллар атрофида) миқдорида ўз капиталига эга бўлиши талаб қилинади. Бир ярим йил аввал Ўзбекистонда нақд пулда тўловларни амалга ошириш учун 100 миллион сўмлик (ўшандаги БҲМнинг 300 баравари) чегаравий миқдорни белгилаш, хусусан, уй-жойларни жисмоний шахсларга сотишда нақдсиз тўловларни жорий этиш режалари эълон қилинганди. Лекин режалар режалигича қолиб кетган. Балки коррупционерлар ҳалигача ўғирлаган пулларини қурилишда ювиб улгуришмаган ва қопда пул ташишни ўзларининг севимли машғулоти деб билишади. 2018 йилдан буён амалдорлар даромадлари ва мулкларини декларациялаш бўйича қонун қабул қилишни охирига етказа олмаётган ва ҳар йили бир баҳона билан кейинга сурадиганлардан яна нима кутиш мумкин?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin