29K238Telegramda ochish
Яхши хабар: янги уй-жой сотишда нақдсиз тўловларга ўтилади Ниҳоят Ўзбекистонда нақдлик ичида яшаётган яширин иқтисодиётга қарши курашда жиддий амалий қадамлар қўйиладиганга ўхшайди. Хусусан, уй-жойларни жисмоний шахсларга сотишда нақдсиз тўловларни жорий этиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, ёғоч, шиналар ва шакар улгуржи савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш таклиф этилган. Нақд пулда тўловларни амалга ошириш учун 100 миллион сўмлик (БҲМнинг 300 баравари) чегаравий миқдорни белгилаш кўзда тутилмоқда. Нима учун рўйхатга автомобиллар савдоси киритилмагани қизиқ. Кўп марта такрорлаганимиздек, нормал дунёда автомобилларни нақд пулга сотиб олганларга нисбатан дарров савол туғилади. Яна Ўзбекистонда маиший техника савдоси ҳам нақдликлар айланадиган улкан кулранг сектор. Ишлаб чиқарувчилар ҳам, танланган импортчилар ҳам электрон ҳисоб-фактурада кўрсатаётган мультфильм нархларга бир қараб қўйиш кифоя. Нима бўлгандаям яширин иқтисодиётга қарши курашда иродали қадамлар қўйила бошлагани қувонарли. Кейинги кенгайтирувчи қадамлар хоҳиш масаласи бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin