17K62Telegramda ochish
Олдин ҳам айтганман: Янги Ўзбекистонда уй-жой қурилиши молиявий қийматига нисбатан энг кам солиқ тўланадиган, имтиёзли лойиҳаларда эса деярли солиқ тўланмайдиган соҳага айланган. Чунки соҳадаги асосий жараёнлар ер сотиб олиш, қурилиш материаллари, техника, иш ҳақи ҳам нақд пул эвазига амалга оширилади. Ҳисобварақларга фақат нақдсиз пул ўтказиш мумкин бўлган миқдордагина пул туширилади. Бу ҳаммаси эмас, яна бир фаолият тури борки у ҳам юқоридагилардан асло қолишмайди - бу юк машиналари ва махсус техника шиналари сотуви ҳисобланади. Барча турдаги юк ташиш ва шунга мослаштирилган техникалардан фойдаланишда – асосий харажатлардан бири автошиналар хисобланади. Табиийки барча харжлар ва тушумлар нақд бўлгач – автошина харидини хам нақд пулга амалга оширилади. Нақд пулга савдо қилишнинг яна бир афзаллик тарафи, бу исталган маҳсулотнинг арзонлашишидир. Одатда нақдга сотиб олинганда товар ўртача 20 фоиз арзонга айланади. Бу тадбиркорларни қизиқтириши табиий. Президентининг 2022 йил 12 октябр кунидаги “Саноат ишлаб чиқаришида хомашё узлуксизлигини таъминлаш бўйича қўшимча қулайликларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 392-сонли қарори билан юк автошиналарига ўрнатилган божхона божи ставкаси 0% га туширилди. Бу қарор ишлаши учун шаффофлик шарт. Агар тадбиркор шаффоф ишламаса ва унинг қинғирлигини солиқчилар билса, унга жарима қўллайди. Лекин, тўғри ишлаётган тадбиркорга қандай преференциялар мавжуд? Ҳеч қандай. Менимча, солиқчилик тизимини тўлиқ ислоҳ қилиш орқали бу борада қанақадир ижобий нарсалардан умидвор бўлса бўлади. Бу борада таклифлар: 1) Иқтисодий тармоқларга чуқур кириш ва таҳлилини юритиш керак, масалан: - Товарлар хар бир ўлчамига тадбиркор қанча миқдорда солиқ тўлаётганлиги; - Ишчилар сони ва ўртача ойлик маоши; - Тўланаётган бож ва бошқа тўловлар – шу соҳадиги бошқа бир тадбиркор билан таққосламаси. 2) Ҳар бир иқтисодий тармоқларда солиқ тўлашни оммалаштириш бўйича солиқ тўловчилар рейтингини тузиш ва доимий назорат қилиб бориш, рейтингда юқори турувчи ташкилотларга солиқ преференцияларини бериш. Рейтингни онлайн эълон қилиниши ва доимий кузатишда ҳеч кимга тўсиқ қўймаслик, маълумотлар очиқлигини таъминланиши керак. Рейтингни қуйидагилар буйича шакллантириш керак: - Соҳа буйича энг кўп солиқ тўловчи; - Соҳа буйича энг кўп ойлик тўловчи; - Соҳа буйича энг кўп ишчи ўрни яратганлиги; - Ойдан-ойга солиқ тўлови бўйича ўсиш суратлари; - Соғлом молиявий ҳолат рейтинги ва ҳ.к. Тадбиркор барча солиқ ва йиғимларни тўлиқ тўлаган ҳолатда нарх тафовути юзага келиши керак эмас аслида. Рейтинг асосида буни ҳам назоратини қилса бўлади, оддий математика, занжир узилишини назорат қилиш керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin