16K40Telegramda ochish
Имтиёзли ёки табақалаштирилган ҚҚС. Бунинг нимаси ёмон? Кейинги вақтда турли соҳаларга ёки айрим шохи бор бизнес эгаларига имтиёзли, пасайтирилган, турли шкалалардан иборат ҚҚС ставкаларини қўллаш ҳақидаги айюҳаннослар яна кун тартибига чиқарилмоқда. Афсуски, ҚҚС характери ва моҳиятини англамаган кенг аҳоли қатламларини бундай популистик ва масъулиятсиз, аслида тор мақсадларни кўзлаган чақириқлар билан алдаш, манипуляциялаш жуда осон. Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов пасайтирилган ҚҚС ставкаларини жорий этиш ёки айрим фаолият турларини солиқдан озод қилиш тўғрисидаги таклифларга тўхталган ва бунга ўз муносабатини билдирган. Айрим иқтибослар: "Ўзбекистонда бундан бир ярим йил аввал солиқ ставкаси 20% дан 15% гача пасайтирилган эди. Истеъмолчилардан кимдир нархларнинг 5%га ҳақиқатда тушганлигини сездими? Товарлар ва хизматларнинг аксарияти бўйича нархлар тушмаган. 2021 йил январидан акциз солиғи бекор қилинган импорт товарлари нархлари ҳам арзонлашмади. Бу рақобат йўқлигини ёки истеъмолчи ушбу нархни тўлашга тайёрлигини ва чакана савдо бу нархни пасайтиришни хоҳламаётганлигини билдиради". "Ягона ставкали ҚҚС бир неча имтиёзли ставкаларга қараганда самаралироқ бўлади. Бир томондан, ягона ставка маъмуриятчилиги ҳам солиқ органлари, ҳам солиқ тўловчилар учун анча арзонга тушади. Бошқа томондан, барча турдаги корхоналар тенг рақобат шароитида бўлиб, даромадлари устувор аҳамиятга эга фаолият турларига ва ижтимоий эҳтиёжмандларга сезиларли ёрдам беришга имкон берадиган бюджетни тўлдиришда тенг иштирок этадилар". "Истеъмолчиларни қўллаб-қувватлаш учун табақалаштирилган ҚҚС ставкаларидан фойдаланиш самарасиз чора. Солиқдан тежаш камдан-кам ҳолларда харидорларга ўтади, одатда у чакана савдогарларда қолади. Ҳаттоки, наф истеъмолчиларга ўтган тақдирда ҳам, пасайтирилган ставкалар энг бой уй хўжаликларига кўпроқ фойда келтиради".

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin