Бузишнинг, йўқ қилишнинг чегараси борми ўзи? Қаердадир тўхтаймизми?
Ижтимоий тармоқларда ёзилишича, кеча тун вақтида пойтахт марказида "Наврўз" қабуллар уйини бузиш бошланган. Айтиш жоизки, одатда қабиҳ, яширин, жирканч ишларнинг боши тунда бошланади. Халқнинг кўзидан панада, бировга билдирмай.
Бундан 5 ой аввал Давлат раҳбарига тақдим этилган Презентацияда Наврўз қабуллар уйи таъмирланиб, унда Давлат иштирокидаги корхоналарни соғломлаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш маркази ташкил этиш айтилган эди. Тақдимотни шахсан Тошкент шаҳар ҳокими Артикходжаев ўтказган.
Энди Давлат раҳбарига нима дейишади? Сизга таъмирлаб Марказга айлантирамиз, деган жойни бузиб юбордик, дейишадими?
Ё "Наврўз" халқ билмай, кўрмай қолса, Президентдан яшириб қўйса бўладиган жой эмас-ку. Бутун бошли тарихимизнинг излари қолган улкан, такрорланмас архитектура объекти эдику. Мустақил бўлган йилларимизда хорижий давлат раҳбарларининг қабуллари ўтказилган жой. Юзлаб, минглаб тарихий шахсларнинг изи, нигоҳи тушган жой энди йўқ. Тасаввур этинг. Бузишнинг, йўқ қилишнинг чегараси борми ўзи? Қаердадир тўхтаймизми?
P.S. Қизиқ, варварлар нима деб изоҳ беришар экан? Ёмғир ва ер ости сувлари бинони емириб яроқсиз қилиб қўйган экан дейишадими? Ўрнига нима қуришади? Дом-ми ё навбатдаги бизнес ё кўнгилочар марказ?
Бир нарса аниқ: зўравонлик билан бузилган жойда қурилган объект вақти келиб худди шундай,балки ундан зиёд Зўравонликка учрайди.
- https://telegra.ph/file/c6855fd49f7f581ddef84.jpgtelegra.ph
- https://president.uz/uz/lists/view/3961president.uz