Ҳурматли халқ сайлаган депутатларимиздан Наврўз қабуллар уйини давлат буюртмасига кўра таъмирланиши, пудратчи, субпудратчилар тўғрисида Ҳукуматга, Пойтахт ҳокимиятига ва Қурилиш вазирлигига депутатлик сўрови киритилишини сўрайман.
Тармоқларда пудратчининг номи, таъмирлаш суммаси келтирилмоқда.
Халқ, солиқ тўловчилар бузиб ташланганидан кейин авариявий деб эълон қилинган Наврўз қабуллар уйини ўтган йилнинг боши ва бу йилнинг аввалида таъмирлаб, пул ўзлаштирган компания ва у билан аффилланганларнинг номини билишга ҳақли!