Бинони бузиб бўлиб, уни авариявий эди дейишдан осони йўқ
Қурилиш вазирлигига кўра, Наврўз қабуллар уйи фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган экан, унинг пойдевори 27 смга силжиган эмиш.
Агар ҳақиқатан ҳам Наврўз авариявий ҳолатга тушган бўлса, унинг пойдевори силжиганини акс эттирадиган техник-муҳандислик ҳисоблар, фото ва видео материаллар, давлат комиссияси хулосаси қилингандир? Қани шу хулосалар? Нега тақдим этилмади?
Энг асосийси, Наврўзнинг авариявий экани ҳақида нега уни бузишдан аввал очиқ айтилмади? Бузиб бўлингач, қабуллар уйи авариявий эди, дейиш соғлом беморни ўлдириб қўйиб, ўзи оғир касал эди, дейиш билан баробарку!
Ҳа, айтгандай, нега агар Наврўз авариявий бўлган бўлса, ўтган йили ноябрдан бу йил февраль ойигача уни таъмирладинглар? Солиқ тўловчиларнинг миллиардлаб маблағларини сарфладинглар? Таъмирлаш ишларини қайси компания бажарди? У кимнинг чап чўнтаги эди? 2 ойдан кейин авариявий деб айтиладиган объектни таъмирлашга ташаббус кўрсатган Буюртмачи ким эди?
Қурилиш вазири жаноб Зокиров 19 ноябрь куни Наврўзни таъмирлаш бўйича давлат раҳбарига тақдим этилган презентация вақтида ўша ерда эдику.
Нега давлат раҳбарига ҳозир авариявий деб айтилаётган Наврўзни таъмирлашга миллиардлаб маблағ талаб этиладиган лойиҳа кўрсатилаётганда эътироз билдирилмади? Шу эмасми, аслида хиёнат?
Ҳар бир кунимиз цинизмдан иборат бўлиб қолди. Лекин бунақа намойишкорона цинизмни ҳали бери эшитмагандик. Ҳеч қурса уялсанглар бўларди. Халқдан, қоракўзлардан.
- https://telegra.ph/file/ed3ce76508dfb990ea50f.jpgtelegra.ph
- https://t.me/minstroyuz/2321@minstroyuz
- https://www.youtube.com/watch?v=2W2iW2tmKEMyoutube.com