Depozit.uz сайти ўзбек банкларининг банкоматларида нақд пул ечиш комиссиялари мавжудлиги ва унинг ривожланган давлатлар банкларидагига нисбат қиммат экани қайд этилган. Албатта ҳар бир фикр ўринга эга, энг асосийси билдирилаётган хоҳиш-истаклар вақти келиб амалга ошади ҳам.
Келинг, нега ўзбек банкларида мижозлар ҳатто ўз банкининг картасидан ўзи банки банкоматидан ҳам пул ечишда комиссия мавжуд, ўйлаб кўрайлик.
Биринчидан, банклар аъзо бўлган процессинг марказлари комиссиялари мавжуд ва комиссиялар сезиларли даражада юқори. Уни бекор қила олиш ёки пасайтириш банклар ихтиёрида эмас.
Иккинчидан, ривожланган мамлакатларда нақд пулнинг манфий нархи бўлса, бизда унинг нархи мусбатлигича қолмоқда. Иқтисодиётимизнинг ҳозирги аҳволи, нақдсиз тўловлар инфратузилмаси, серхаражат инкассация, нақд пул фетишизми унга бўлган талабни юқори даражада қолаётганини белгиламоқда. Буни ҳам инкор этиб бўлмайди.
Учинчидан, ўзбек банклари банкомат бозорига охирги 3-4 йилда фаол киришни бошлади. Яъни бозорга киришнинг дастлабки харажатлари ривожланган ва банкомат бозори аллақачон шаклланган ҳудудларга нисбатан юқори. Банкоматлар сотиб олиш ва жойлаштириш ўзбек банклари асосий фондга харажатларининг энг сезиларли моддаси бўлиб қолмоқда.
Бу билан банкоматлардан нақд ечиш амалдаги комиссияларини оқламоқчи эмасман. Лекин ўзбек банкларининг очкўзлиги туфайли комиссиялар мавжуд деган фикрдан йироқман.
Бозор, ҳа айнан бозорнинг кенгайиши ва Рақобат банкоматдан нақд пул ечиш комиссияларини пасайиб боришига замин яратади. Ҳа, бунга яна вақт керак, лекин агар шошилиб бунга маъмурий таъсир кўрсатмоқчи бўлинса, зарарли натижаларга келинади. Эсланг, 2017 йилгача банкоматлардан нақд пул ечиш бепул эди, банкоматларда нақд пул бормиди ўшанда?
Биз, мен бунга ишонаман, яқин 2-3 йилда банкоматлар комиссияларини пасайишига ва ҳатто ўз банкининг банкоматидан бепул нақдлик ечишга етиб борамиз.
https://t.me/DepozitUzb/611
- https://Depozit.uzdepozit.uz
- https://t.me/DepozitUzb/611@DepozitUzb