21K142Telegramda ochish
Катта миқдордаги нақд пул ечишга юқори комиссия Асосан ташқи сабаблар туфайли нақд пулга бўлган талабнинг ортиши банкоматлар олдида узун навбатларни яратмоқда. Банклар суткасига бир неча бор банкоматларни тўлдираётгани ёки бу бўйича регуляторнинг маъмурий назорат текширувлари ўрнатилганига қарамай барибир муаммо вақти-вақти билан кун тартибига чиқиб қолмоқда. Бугун банклардан бирининг тажриба тариқасида банкоматлар орқали йирик миқдорда нақд ечиш учун 1,5 фоиздан 3 фоизгача комиссия ўрнатганига кўзим тушди. Бир миллионгача нақд ечиш учун комиссия аввалгидек ўзгаришсиз қолган - 1 фоиз. Кўп гувоҳ бўлаетганимиздек, одатда "барыгалар" (тижорий мақсадларда нақд пулдан фойдаланувчилар) катта миқдордаги нақдликни ечиб кетишади, пенсионер/ бюджетникларга нақд пул қолмайди. Яъни нақд пулга нисбатан истеъмол хариди учун талабгорларнинг талаби қондирилмай қолади. Банкоматлардан чиқимларнинг таркибини кўриб, таҳлил қилаётган банклар бунга ўзлари ишонч ҳосил қилиши мумкин. Банкоматга жойлаштирилган ҳажми бўйича 75-90 фоиз нақдликнинг ечилиши сони бўйича 15-20 фоиз транзакция ҳиссасига тўғри келади (ҳудудлар ва локацияга қараб). Табиийки, бозор ва бизнес қоидаларига кўра, талаб ва таклифни мувозаналаш учун катта миқдорда нақдлик ечиш учун юқорироқ комиссиялар ўрнатилиши истеъмолчилар учун ҳам, банклар учун манфаатли қадам бўлади. Жараённинг бундай йўлга қўйилиши нақд пулнинг транзакцион таннархи/харажатлари ва нақдликка талаб анча баланд бўлган узоқ ва чекка туманларда айниқса муҳим. P.S. тармоқ фойдаланувчисининг муносабати: "Оқлеман ва дуо қиламан. Бошимдан ўтган. Банкоматда навбат катта. Бир опа хотиржам 35 млнни бўлиб бўлиб ечаяпти. Орқадагиларни аксари пенсионерлар. Опа қолганларгаям пул етсин десам шу қадар ўқрайиб қарагандики..."

Arxivda shunga yaqin